currencies image

12 720,00 UZS

7,96

usd

currencies image

13 827,91 UZS

46,07

eur

currencies image

140,04 UZS

0,58

ru



АсосийЯнгиликлар18 январда биринчи марта америкалик шифокорлар сигарет қутиларига чекиш зарари ҳақида огоҳлантириш ёзишни талаб қилган эди

18 январда биринчи марта америкалик шифокорлар сигарет қутиларига чекиш зарари ҳақида огоҳлантириш ёзишни талаб қилган эди

Тармоқда нима гап?

calendar

18.01.2024

eye

267

18 январда биринчи марта америкалик шифокорлар  сигарет қутиларига чекиш зарари ҳақида огоҳлантириш ёзишни талаб қилган эди

1964 йил 18 январда америкалик шифокорлар Конгрессни сигарета ишлаб чиқарувчи компаниялардан ўз пакетларига чекишнинг соғлиқ учун зарари ҳақида огоҳлантириш ёзишни талаб қилишга чақирдилар. Ўшандан бери тахминан ярим аср ўтди, аммо чекишнинг зарари ҳақидаги ёзув чекувчиларни тўхтата олмайди. Бироқ, кўплаб мамлакатлар тамакига қарши турли тарғиботлар ўтказмоқда, қонунчилик ва таълим чоралари орқали чекишни чеклашга ҳаракат қилмоқда. Ҳозирда кўплаб мамлакатлардаги сигарет қутиларида нафақат ёзувлар, балки инсон саломатлигига зарарли таъсирини акс эттирувчи қўрқинчли суратлар, шунингдек, чекишни ташлашга чақириқлар ҳам мавжуд.

Колумб ўз экспедициясида ҳинд қишлоғида чекаётганларни кўрган биринчи европалик эди. Экспедиция аъзоси роҳиб Пане 15 асрнинг охирида Европага тамаки уруғини олиб келди ва бу ўсимликни дастлаб манзарали ўсимлик сифатида, кейин эса чекиш учун ўстира бошлади. Тез орада чекиш мода ҳодисасига айланди ва 16 аср охири ва 17 аср бошларида Европадан бошқа қитъаларга тарқалди. Ўрта Осиё ва Шарқ мамлакатларида тамаки тил остига ёки ёноқ орқасига қўйилиб, қуритилган баргларидан газак кукуни тайёрланган.

Тамаки тутунида алкалоид моддалар - никотин ва ҳармин мавжуд бўлиб, улар биргаликда марказий асаб тизимининг стимулятори бўлиб, енгил эйфорияни келтириб чиқаради, чарчоқни, уйқучанликни, летаргияни вақтинча енгиллаштиради, иш унунми ва хотирани оширади. Бироқ тиббий тадқиқотлар чекиш билан ўпка саратони, амфизем, юрак касалликлари ва бошқа касалликлар ўртасида аниқ боғлиқлик борлигини кўрсатади.

ЖССТ маълумотларига кўра, бутун 20 аср давомида тамаки чекиш дунё бўйлаб 100 миллион кишининг ўлимига сабаб бўлган ва XXI асрда бу кўрсаткич миллиардга етади. Сурункали сигарет чекиш, тамаки чекишнинг бошқа усуллари каби, жуда ўзига қарам қилиб, чекувчининг соғлиғига доимий салбий таъсир кўрсатади. Сигарет чекувчига яқин бўлган ва кўпинча тамаки тутунига дучор бўлган чекмайдиганларнинг соғлиғи ҳам ёмонлашади.

Улашиш:

Бошқалар

29-апрел 2024, 13:31
13 426

«Жаннат оналар оёғи остида» фильми тармоқларда тарқалди. Интернет-қароқчилик учун қандай жавобгарлик бор?

Фильмни тарқатиш қай даражада қонуний? Агар кишилар бир-бирига шахсий хабарлар орқали жўнатишсачи? Фильмни рухсатсиз тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор ва уни кино ижодкорларнинг аризасисиз ҳам қўллаш мумкинми? Hudud24.uz қуйидаги мақола орқали шу саволларга жавоб беради.


25-апрел 2024, 12:32
7 007

Жўраевлар иши: Ботир Қодиров Шерали Жўраевнинг қўшиқларини куйлаши мумкинми? Интеллектуал мулк ҳуқуқини мерос қолдириш бўйича муҳим жиҳатлар

Хонанда Ботир Қодиров оталикни белгилаш юзасидан судга даъво аризаси киритиши ортидан ижтимоий тармоқларда муҳокамалар бошланди. Муҳокамаларнинг бир йўналиши Шерали Жўраевнинг интеллектуал мулкини мерос қилиб олиш йўналишида бўлмоқда. Жумладан, Ботир Қодиров Шерали Жўраевнинг қўшиқларини айтиши мумкинми? Интеллектуал мулк ҳуқуқи мерос бўлиб ўтадими? Агар Шерали Жўраев муаллифлик ҳуқуқи бўйича васиятнома қолдирган бўлса, оталикни белгиланган тақдирда Ботир Қодиров унга даъво қилиши мумкинми? Hudud24.uz ушбу мақолада интеллектуал мулк ҳуқуқини мерос қолдиришдаги муҳим жиҳатлар хусусида сўз юритади.


23-апрел 2024, 12:43
3 590

Жаримага тортиш ҳақидаги қарор кеч берилса, уни тўламаслик мумкинми? Йўл-ҳаракати қоидалари бўйича ишларни кўриб чиқишдаги 7 муҳим жиҳат

Уч ой ўтгандан кейин жарима хабарномаси келиши қонунийми? Ҳайдовчи камерага тушса, жаримани ким тўлайди: машина эгасими ёки уни бошқарган одам? Қачон тезликни оширганлик учун жарима қўлланмайди? Маъмурий баённомани имзоламаслик мумкинми, имзоламаса, нима бўлади? Суд ҳуқуқбузар иштирокисиз унга жарима қўлласа ёки қарор унга кеч берилса, уни тўламаса ҳам бўладими? Умуман, агар қоидабузарга вақтида жазо берилмаса, кейинчалик жазолаш мумкинми?


16-май 2024, 04:11
1 751

Блогер товламачилик қилаётганда ушланди

Агар ҳаётда инсоннинг бўйни меҳнатга ёр бермаса, у бировнинг ҳақига кўз олайтира бошлайди. Яъни осон пул топишга уринади. Оқибатда ўғирлик, талончилик, фирибгарлик ёки товламачилик сингари оғир ва ўта оғир жиноятларга қўл уради.