currencies image

12 720,00 UZS

7,96

usd

currencies image

13 827,91 UZS

46,07

eur

currencies image

140,04 UZS

0,58

ru



АсосийЯнгиликларБританияда жадид шеъриятига бағишланган илк китоб инглиз тилида чоп этилди

Британияда жадид шеъриятига бағишланган илк китоб инглиз тилида чоп этилди

#NoComment

calendar

16.04.2024

eye

167

Британияда жадид шеъриятига бағишланган илк китоб инглиз тилида чоп этилди

Ўзбекистоннинг Лондондаги элчиси Равшан Усманов таниқли британиялик шоир Эндрю Станиленд билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" ахборот агентлиги.

Мулоқот авалида британиялик шоир яқинда Лондонда инглиз тилида нашр этилган ўзбек жадид шеъриятига бағишланган "Янги усул, янги шеърият: жадидлар антологияси" номли китобнинг илк нусхасини элчихонага топширган.

Ушбу тўплам Эндрю Станиленднинг ўзбекистонлик шоир ва таржимонлар – Аъзам Обид ва Авазхон Ҳайдаров билан биргаликдаги ижодий ҳамкорлиги маҳсули эканлиги таъкидланди.

Китобда жадидчилик ҳаракатининг ёрқин намояндалари — Абдулҳамид Чўлпон, Маҳмудхўжа Беҳбудий Мунаввар Қори Абдурашидхонов, Абдулла Авлоний, Тўлаган Хўжамёров, Абдурауф Фитрат, Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий, Абдулла Қодирий, Усмон Носир, Нозимахоним каби ўзбек халқининг буюк зиёлилари ва шоирлари қаламига мансуб шеърлар ўзбек ва инглиз тилларида чоп этилган.

Шунингдек, тўплам муқаддимасида жадидлар ҳаракати тарихи, маърифатпарварлик ғоялари, илғор илм-фан ютуқларини кенг жорий қилиш, миллий қадрият ва ўзликни сақлаб қолган ҳолда замон кишисини тарбиялаш каби ташаббуслари тўғрисидаги батафсил маълумотлар ўқувчилар эътиборига тақдим этилган.

Эндрю Станиленд Ўзбекистон раҳбарияти томонидан жадидлар ҳаёти, ижтимоий фаолияти ва илмий-ижодий меросини ўрганиш, қатағон қурбони бўлган маърифатпарварларнинг номларини оқлаш, улар ҳаёти ва ижодига оид бадиий асарлар ва кинофильмлар яратиш йўналишида олиб борилаётган саъй-ҳаракатларни юқори баҳолаган.

Эндрю Станиленднинг айтишича, яқин орада "Уч қорақалпоқ шоири" номли тўпламни ҳам нашр этилиши режалаштирган. Ушбу китобда машҳур қорақалпоқ шоирлари Ажиниёз, Бердақ ва Ибройим Юсупов шеърлари илк бор инглиз тилида чоп этилади. Шунингдек, ушбу китоб орқали инглиз шеърият мухлислари Қорақалпоғистон халқининг тарихи, урф-одатлари ва маданияти билан яқиндан танишишлари мумкин бўлади.

Улашиш:

Бошқалар

29-апрел 2024, 13:31
13 412

«Жаннат оналар оёғи остида» фильми тармоқларда тарқалди. Интернет-қароқчилик учун қандай жавобгарлик бор?

Фильмни тарқатиш қай даражада қонуний? Агар кишилар бир-бирига шахсий хабарлар орқали жўнатишсачи? Фильмни рухсатсиз тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор ва уни кино ижодкорларнинг аризасисиз ҳам қўллаш мумкинми? Hudud24.uz қуйидаги мақола орқали шу саволларга жавоб беради.


25-апрел 2024, 12:32
7 003

Жўраевлар иши: Ботир Қодиров Шерали Жўраевнинг қўшиқларини куйлаши мумкинми? Интеллектуал мулк ҳуқуқини мерос қолдириш бўйича муҳим жиҳатлар

Хонанда Ботир Қодиров оталикни белгилаш юзасидан судга даъво аризаси киритиши ортидан ижтимоий тармоқларда муҳокамалар бошланди. Муҳокамаларнинг бир йўналиши Шерали Жўраевнинг интеллектуал мулкини мерос қилиб олиш йўналишида бўлмоқда. Жумладан, Ботир Қодиров Шерали Жўраевнинг қўшиқларини айтиши мумкинми? Интеллектуал мулк ҳуқуқи мерос бўлиб ўтадими? Агар Шерали Жўраев муаллифлик ҳуқуқи бўйича васиятнома қолдирган бўлса, оталикни белгиланган тақдирда Ботир Қодиров унга даъво қилиши мумкинми? Hudud24.uz ушбу мақолада интеллектуал мулк ҳуқуқини мерос қолдиришдаги муҳим жиҳатлар хусусида сўз юритади.


23-апрел 2024, 12:43
3 585

Жаримага тортиш ҳақидаги қарор кеч берилса, уни тўламаслик мумкинми? Йўл-ҳаракати қоидалари бўйича ишларни кўриб чиқишдаги 7 муҳим жиҳат

Уч ой ўтгандан кейин жарима хабарномаси келиши қонунийми? Ҳайдовчи камерага тушса, жаримани ким тўлайди: машина эгасими ёки уни бошқарган одам? Қачон тезликни оширганлик учун жарима қўлланмайди? Маъмурий баённомани имзоламаслик мумкинми, имзоламаса, нима бўлади? Суд ҳуқуқбузар иштирокисиз унга жарима қўлласа ёки қарор унга кеч берилса, уни тўламаса ҳам бўладими? Умуман, агар қоидабузарга вақтида жазо берилмаса, кейинчалик жазолаш мумкинми?


16-май 2024, 04:11
1 747

Блогер товламачилик қилаётганда ушланди

Агар ҳаётда инсоннинг бўйни меҳнатга ёр бермаса, у бировнинг ҳақига кўз олайтира бошлайди. Яъни осон пул топишга уринади. Оқибатда ўғирлик, талончилик, фирибгарлик ёки товламачилик сингари оғир ва ўта оғир жиноятларга қўл уради.