currencies image

12 720,00 UZS

7,96

usd

currencies image

13 827,91 UZS

46,07

eur

currencies image

140,04 UZS

0,58

ru



АсосийЯнгиликларЭртага Ўзбекистон бўйлаб ёмғир ёғади

Эртага Ўзбекистон бўйлаб ёмғир ёғади

Ўзбекистон

calendar

04.05.2024

eye

197

Эртага Ўзбекистон бўйлаб ёмғир ёғади© Фото: Авенир Дебердеев

Ўзгидромет 5 май куни кузатиладиган об- ҳаво прогнозини эълон қилди.

Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Шамолнинг тезлиги секундига 15-17 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 15-17, кундузи 20-22 даража илиқ бўлади. 

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, кечқурун ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 10-15, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади. 

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда кучли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлари билан бирга секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 12-17, кундузи 22-27 даража илиқ бўлади. 

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги тезлиги  чанг-тўзонлари билан бирга секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 12-14, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади. 

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги тезлиги чанг-тўзонлари билан бирга секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 12-17, кундузи 22-27 даража илиқ бўлади. 

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин.  Кечаси 14-19, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади. 

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда  ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши, баланд тоғли жойларда қор ёғиши мумкин. Тошкент вилоятининг 2000 метрдан баланд тоғли туманларида қор кўчиши хавфи бор. Сел келиши хавфи бор. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин.  Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.

Улашиш:

Бошқалар

29-апрел 2024, 13:31
13 420

«Жаннат оналар оёғи остида» фильми тармоқларда тарқалди. Интернет-қароқчилик учун қандай жавобгарлик бор?

Фильмни тарқатиш қай даражада қонуний? Агар кишилар бир-бирига шахсий хабарлар орқали жўнатишсачи? Фильмни рухсатсиз тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор ва уни кино ижодкорларнинг аризасисиз ҳам қўллаш мумкинми? Hudud24.uz қуйидаги мақола орқали шу саволларга жавоб беради.


25-апрел 2024, 12:32
7 003

Жўраевлар иши: Ботир Қодиров Шерали Жўраевнинг қўшиқларини куйлаши мумкинми? Интеллектуал мулк ҳуқуқини мерос қолдириш бўйича муҳим жиҳатлар

Хонанда Ботир Қодиров оталикни белгилаш юзасидан судга даъво аризаси киритиши ортидан ижтимоий тармоқларда муҳокамалар бошланди. Муҳокамаларнинг бир йўналиши Шерали Жўраевнинг интеллектуал мулкини мерос қилиб олиш йўналишида бўлмоқда. Жумладан, Ботир Қодиров Шерали Жўраевнинг қўшиқларини айтиши мумкинми? Интеллектуал мулк ҳуқуқи мерос бўлиб ўтадими? Агар Шерали Жўраев муаллифлик ҳуқуқи бўйича васиятнома қолдирган бўлса, оталикни белгиланган тақдирда Ботир Қодиров унга даъво қилиши мумкинми? Hudud24.uz ушбу мақолада интеллектуал мулк ҳуқуқини мерос қолдиришдаги муҳим жиҳатлар хусусида сўз юритади.


23-апрел 2024, 12:43
3 585

Жаримага тортиш ҳақидаги қарор кеч берилса, уни тўламаслик мумкинми? Йўл-ҳаракати қоидалари бўйича ишларни кўриб чиқишдаги 7 муҳим жиҳат

Уч ой ўтгандан кейин жарима хабарномаси келиши қонунийми? Ҳайдовчи камерага тушса, жаримани ким тўлайди: машина эгасими ёки уни бошқарган одам? Қачон тезликни оширганлик учун жарима қўлланмайди? Маъмурий баённомани имзоламаслик мумкинми, имзоламаса, нима бўлади? Суд ҳуқуқбузар иштирокисиз унга жарима қўлласа ёки қарор унга кеч берилса, уни тўламаса ҳам бўладими? Умуман, агар қоидабузарга вақтида жазо берилмаса, кейинчалик жазолаш мумкинми?


16-май 2024, 04:11
1 749

Блогер товламачилик қилаётганда ушланди

Агар ҳаётда инсоннинг бўйни меҳнатга ёр бермаса, у бировнинг ҳақига кўз олайтира бошлайди. Яъни осон пул топишга уринади. Оқибатда ўғирлик, талончилик, фирибгарлик ёки товламачилик сингари оғир ва ўта оғир жиноятларга қўл уради.

Мавзуга доир янгиликлар: