currencies image

12 720,00 UZS

7,96

usd

currencies image

13 827,91 UZS

46,07

eur

currencies image

140,04 UZS

0,58

ru



АсосийЯнгиликларЭски «ҳунар»нинг хумори

Эски «ҳунар»нинг хумори

Суд очерклари

calendar

08.04.2024

eye

172

Эски «ҳунар»нинг хумори

Данғара туманида яшовчи Завқиддин Сайдуллаев (исм-шарифлари ўзгартирилган) ва қўқонлик Асроржон Асқаров ўсмирлик даврларида, уста-косиб Умрбек Эшматовга шогирд тушган пайтларида танишишган. Улар косибчиликнинг сир-асрорларини қанчалик эгаллашгани бизга номаълум. Аммо иккаласининг дунёқараши ва ҳаёт йўли икки хил.

Аниқроқ айтадиган бўлсак, Асроржон ҳалол меҳнат – пешона тери билан кун кечириб келади. Завқиддин эса ҳеч қаерда ишламади. Оқибатда 2021 йилда бир йўла 3 та жиноятга қўл урди. Яъни фирибгарлик, ўғирлик ва транспорт воситасини олиб қочиш жиноятларини содир этгани боис суд уни Жиноят кодексининг 168, 169 ва 267-моддаларининг 1-қисми билан айбдор деб топиб, кодекснинг 57, 59, 61-моддалари тартибида 3 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум этган. Жиноят ишлари бўйича Олмалиқ шаҳар судининг 2022 йил 27 сентябрдаги ажримига мувофиқ эса кодекснинг 74-моддаси 3-қисми «б» банди асосида ўталмай қолган 2 йил 3 ой 16 кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси шу муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилган. Бироқ бу бағрикенгликдан ўзига тегишли хулоса чиқармаган йигит жазони ўташдан бўйин товлаган. Пировардида жиноят ишлари бўйича Данғара туман судининг 2023 йил 14 июндаги ажрими билан Жиноят кодексининг 46-моддаси 4-қисми тартибида ўталмай қолган 1 йил 10 ой 14 кун ахлоқ тузатиш ишлари жазоси шу муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилган. Лекин 2023 йил 27 июль куни Фарғона вилоят судининг апелляция инстанцияси суднинг юқоридаги ажримини бекор қилган. Жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судининг 2023 йил 18 август кунги ажримига биноан, ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўташни давом эттириш белгиланган.

Буни қарангки, З.Сайдуллаев судма-суд юрган кунларида яна жиноятга қўл урган. Гап шундаки, А.Асқаров 2023 йил 12 август куни соат 20:00ларда «Matiz» автомашинасида киракашлик қилиб юрган вақтида Завқиддин қўнғироқ қилади.

–Оғайни, фарзандли бўлдим. «Роддом»га келгин, шу ердаман,-дея Асроржонни Данғара туман марказий шифохонасига чақиради у.

Бинобарин, А.Асқаров айтилган манзилга етиб боради.

–Бугун жуда хурсандман. Сен машинангда мени айлантириб юргин, хизмат ҳақингни тўлайман,-деб илтимос қилади З.Сайдуллаев «Matiz»га ўтиргач.

Шундан сўнг Завқиддин машинага бензин қуйиб беради. Кейин икковлон ҳунар ўргатган устозлари Умрбек Эшматовникига боришади. Албатта, хонадон соҳиби эски шогирдларини илиқ қарши олиб, ҳовлига бошлайди. Ёз фасли бўлгани боис устоз-шогирдлар сўрида суҳбатлашиб ўтиришади.

Тахминан ярим соат ўтиришгач Завқиддин ўриндиқда қолиб кетган сигаретини олиб келиш учун машина калитни сўрайди оғайнисидан. У «Matiz» калитини олиб кўчага чиқадида, машинани номаълум томонга олиб қочади.

Умрбек ака ва Асроржон унинг қайтиб кирмаганидан ҳайрон бўлиб, кўчага чиқишади. Қарашсаки, машина ҳам, З.Сайдуллаев ҳам йўқ. Шу боис А.Асқаров дарҳол унинг уяли телефонига қўнғироқ қилади. Аммо телефонини аллақачон ўчириб қўйганди Завқиддин. Шу боис Асроржон унга «SMS» хабар юбориб, машинани қайтариб беришини талаб қилади. Бироқ хадеганда жавоб бўлавермайди. Бундан ташвишга тушган устоз-шогирд машинани қидириб, дастлаб Данғара туман туғруқ бўлимига, сўнг З.Сайдуллаевнинг уйига боришади. Лекин топишолмайди. Охир-оқибат А.Асқаров тоқати-тоқ бўлиб, вилоят ИИБнинг «102» қисқа рақамига мурожаат қилади.

Тунги соат 03:00ларда Завқиддиндан Асроржонга «SMS» хабар келади. Мазкур хабарида у машинани Қўқон шаҳридаги «МEDIA PARK» савдо мажмуаси яқинида очиқ қолдириб кетганлигини ва эртага кўришишларини ёзганди. Шунинг учун А.Асқаров дарҳол ИИБ ходимларни ўша жойга бошлаб боради. Машина кўздан кечирилганда ичидан 100.000 сўм пул йўқолгани аниқланади. Қолаверса, ИИБ ходимлари планшет орқали текшириб кўриб, машина воситасида 2 та – 1.980.000 сўмлик жаримага тортиладиган маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилганини ҳам маълум қилишади жабрланувчига.

Шундан сўнг «қаҳрамон»имизга нисбатан жиноят иши қўзғатилади. Мазкур ишни кўриб чиққан жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар суди уни Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми «а» банди ва 267-моддаси 2-қисми «а» банди билан айбдор деб топиб, кодекснинг 59, 60, 61-моддалари тартибида 10 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига маҳкум этди. Судланувчига жазо тайинлашда жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судининг 2021 йил 11 октябрдаги ҳукми билан тайинланиб, ўталмай қолган жазо муддати ҳам инобатга олинди.

Пўлатжон МАМАТУСМОНОВ,

жиноят ишлари бўйича Қўқон

шаҳар судининг судьяси

Улашиш:

Бошқалар

29-апрел 2024, 13:31
13 393

«Жаннат оналар оёғи остида» фильми тармоқларда тарқалди. Интернет-қароқчилик учун қандай жавобгарлик бор?

Фильмни тарқатиш қай даражада қонуний? Агар кишилар бир-бирига шахсий хабарлар орқали жўнатишсачи? Фильмни рухсатсиз тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор ва уни кино ижодкорларнинг аризасисиз ҳам қўллаш мумкинми? Hudud24.uz қуйидаги мақола орқали шу саволларга жавоб беради.


25-апрел 2024, 12:32
7 001

Жўраевлар иши: Ботир Қодиров Шерали Жўраевнинг қўшиқларини куйлаши мумкинми? Интеллектуал мулк ҳуқуқини мерос қолдириш бўйича муҳим жиҳатлар

Хонанда Ботир Қодиров оталикни белгилаш юзасидан судга даъво аризаси киритиши ортидан ижтимоий тармоқларда муҳокамалар бошланди. Муҳокамаларнинг бир йўналиши Шерали Жўраевнинг интеллектуал мулкини мерос қилиб олиш йўналишида бўлмоқда. Жумладан, Ботир Қодиров Шерали Жўраевнинг қўшиқларини айтиши мумкинми? Интеллектуал мулк ҳуқуқи мерос бўлиб ўтадими? Агар Шерали Жўраев муаллифлик ҳуқуқи бўйича васиятнома қолдирган бўлса, оталикни белгиланган тақдирда Ботир Қодиров унга даъво қилиши мумкинми? Hudud24.uz ушбу мақолада интеллектуал мулк ҳуқуқини мерос қолдиришдаги муҳим жиҳатлар хусусида сўз юритади.


23-апрел 2024, 12:43
3 581

Жаримага тортиш ҳақидаги қарор кеч берилса, уни тўламаслик мумкинми? Йўл-ҳаракати қоидалари бўйича ишларни кўриб чиқишдаги 7 муҳим жиҳат

Уч ой ўтгандан кейин жарима хабарномаси келиши қонунийми? Ҳайдовчи камерага тушса, жаримани ким тўлайди: машина эгасими ёки уни бошқарган одам? Қачон тезликни оширганлик учун жарима қўлланмайди? Маъмурий баённомани имзоламаслик мумкинми, имзоламаса, нима бўлади? Суд ҳуқуқбузар иштирокисиз унга жарима қўлласа ёки қарор унга кеч берилса, уни тўламаса ҳам бўладими? Умуман, агар қоидабузарга вақтида жазо берилмаса, кейинчалик жазолаш мумкинми?


16-май 2024, 04:11
1 738

Блогер товламачилик қилаётганда ушланди

Агар ҳаётда инсоннинг бўйни меҳнатга ёр бермаса, у бировнинг ҳақига кўз олайтира бошлайди. Яъни осон пул топишга уринади. Оқибатда ўғирлик, талончилик, фирибгарлик ёки товламачилик сингари оғир ва ўта оғир жиноятларга қўл уради.

Мавзуга доир янгиликлар: