currencies image

12 720,00 UZS

7,96

usd

currencies image

13 827,91 UZS

46,07

eur

currencies image

140,04 UZS

0,58

ru



АсосийЯнгиликларИжтимоий тармоқдаги тортишув ҳақорат ва туҳматга уланиб кетди

Ижтимоий тармоқдаги тортишув ҳақорат ва туҳматга уланиб кетди

Суд очерклари

calendar

19.04.2024

eye

179

Ижтимоий тармоқдаги тортишув ҳақорат ва туҳматга уланиб кетди

Андижонлик Назира Амирбоева ва дугонаси Мафтуна Эгамбердиева(судланувчиларнинг исм-шарифлари ўзгартирилган)лар мушук ишқибози эди. Аниқроғи зотдор мушукларни парваришлаш ҳамда кўпайтириб сотиш орқали даромад топишни ўзларига касб қилиб олишганди. Охир-оқибат иккала аёл ана шу ишқибозликлари туфайли суднинг қора курсисига ўтиришди.

Гап шундаки, Telegram ижтимоий тармоғида «ВОДИЙ МУШУК БОЗОРИ» номли гуруҳ мавжуд эди. Яна бир андижонлик ишқибоз Раъно Қўрғонова 2022 йил январь ойида қизига мушук олиб бериш мақсадида мазкур гуруҳга қўшилади. Натижада Наманган вилоятида яшовчи нотаниш кимсадан бир дона зотдор мушук сотиб олади. Кейин эса ўз мушугини бошқа зотдор мушукка қўшиб, кўпайтирмоқчи бўлади. Шу боис 2022 йил март ойида юқоридаги гуруҳга эълон жойлаштиради.

Шундан сўнг эълонга кўзи тушган, Олтинкўл туманида яшовчи Назира Амирбоева Р.Қўрғонова билан алоқага чиқади.

-Сиз сўраган зотдор эркак мушук менда бор,-дейди у мулоқот чоғида.

Н.Амирбоева шундай деб мушугининг расмини Раънога юборади. Қолаверса, 50 АҚШ доллари эвазига мушугидан насл олишга рози бўлади. Бинобарин, Раъно Қўрғонова урғочи мушугини Назираникига элтиб беради. Хизмат ҳақи сифатида олдиндан 300.000 сўм пул ҳам беради.

Гарчи Р.Қўрғонова 50 АҚШ доллари беришга розилик билдирган бўлсада, аслида бу нарх унга қимматлик қилади. Шунинг учун у арзонроқ мушук қидириб, “ОLX.UZ” сайтига киради.

Буни қарангки, “ОLX.UZ” сайтида нафақат арзон мушуклар, ҳатто бепул бериладиган мушуклар ҳақида ҳам эълонлар жойлаштирилган экан. Ушбу эълонларни ўқиб, Раъно баъзи мушукларни 50-100 минг сўмдан, айримларини эса бепул олиб, яшаш хонадонига келтириб парваришлай бошлайди. Шу билан бирга, жониворларнинг расмларини «ВОДИЙ МУШУК БОЗОРИ» гуруҳига жойлаштириб, кимгадир арзон нархда сотади, лозим топганларини эса бошқа бировларга ҳадя қилиб юборади. Табиийки, унинг бу ҳаракатлари фақат моддий манфаат эвазига иш қиладиган Назира Амирбоевага ёқмайди. Оқибатда Telegram гуруҳида иккала аёл тортишиб қолишади. Уларнинг можаросига Н.Амирбоеванинг дугонаси Мафтуна Эгамбердиева ҳам қўшилади. Бу ҳам етмагандек, Назира Раънони «ВОДИЙ МУШУК БОЗОРИ» Telegram гуруҳидан чиқариб ташлаб, унинг профилини блоклаб қўяди ҳам. Шу боис Р.Қўрғонова ижтимоий тармоқда «АНДИЖОН МУШУК БОЗОРИ» номли янги гуруҳ яратиб олади. Кўп ўтмай, Н.Амирбоева бундан хабар топиб, янги гуруҳга қўшилиб олади. Лекин бу ҳолат гуруҳ обуначиларига ёқмайди. Бинобарин, Раъно Назирани ўзи очган гуруҳдан чиқариб, профилини блоклаб қўяди.

Айнан мана шу ҳолатдан кейин Раъно ва Назира ўртасидаги зиддият янада кескинлашади. Келишмовчилик шу даражага етадики, Н.Амирбоева ва М.Эгамбердиева «ВОДИЙ МУШУК БОЗОРИ» гуруҳида Р.Қўрғоновани турли беҳаё сўзлар билан ҳақорат қилишади. Бундан ҳам қаноатланмай, иккала дугона Раънони бегона эркаклар билан кўнгилхушлик қилиб юришини айтиб, унга туҳмат қилишади. У ёғини сўрасангиз, Telegram гуруҳига 6296 нафар обуначи аъзо бўлиб, ўзлари отаётган ҳақорат ва туҳмат тошларидан шунча одам хабар топишини яхши билишарди Назира ва Мафтуна.

Бундан ташқари, Н.Амирбоева 2023 йил 6 февраль куни Раъно истиқомат қиладиган Саноат МФЙ раисининг олдига бориб, унинг бегона эркаклар дон олишиб юришини ёлғондан айтиб ҳам туҳмат қилиб кетади.

Албатта, бундай ҳақорат ва туҳматга ҳеч ким тоқат қилолмайди. Шунинг учун Р.қўрғонова ИИБ ходимларига мурожаат қилиб, ижтимоий тармоқдаги ўзига қаратилган ҳақорат ва туҳмат гаплар тасвирини қонун ҳимоячиларига тақдим этади.

Шундан сўнг Назира Амирбоева ва Мафтуна Эгамбердиеваларга нисбатан жиноят иши қўзғатилади. Жиноят ишлари бўйича Булоқбоши туман суди эса уларни Жиноят кодексининг 139-моддаси 2-қисми, 140-моддаси 2-қисми билан айбдор деб топиб, кодекснинг 59-моддаси тартибида озодликни чеклаш жазосига маҳкум этди.

Бош қомусимизнинг 13-моддасида «Ўзбекистон Республикасида демократия умуминсоний принципларга асосланади, уларга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа ажралмас ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади» дея қайд этилган. Шундай экан, кўпчилик орасида ўзгаларни беҳурмат қилиб, ҳақорат ва туҳмат тошларини отишга ҳеч ким ҳақли эмас.

Шоҳруҳ ВАҲОБОВ,

жиноят ишлари бўйича Булоқбоши туман суди раиси

Улашиш:

Бошқалар

29-апрел 2024, 13:31
13 393

«Жаннат оналар оёғи остида» фильми тармоқларда тарқалди. Интернет-қароқчилик учун қандай жавобгарлик бор?

Фильмни тарқатиш қай даражада қонуний? Агар кишилар бир-бирига шахсий хабарлар орқали жўнатишсачи? Фильмни рухсатсиз тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор ва уни кино ижодкорларнинг аризасисиз ҳам қўллаш мумкинми? Hudud24.uz қуйидаги мақола орқали шу саволларга жавоб беради.


25-апрел 2024, 12:32
7 001

Жўраевлар иши: Ботир Қодиров Шерали Жўраевнинг қўшиқларини куйлаши мумкинми? Интеллектуал мулк ҳуқуқини мерос қолдириш бўйича муҳим жиҳатлар

Хонанда Ботир Қодиров оталикни белгилаш юзасидан судга даъво аризаси киритиши ортидан ижтимоий тармоқларда муҳокамалар бошланди. Муҳокамаларнинг бир йўналиши Шерали Жўраевнинг интеллектуал мулкини мерос қилиб олиш йўналишида бўлмоқда. Жумладан, Ботир Қодиров Шерали Жўраевнинг қўшиқларини айтиши мумкинми? Интеллектуал мулк ҳуқуқи мерос бўлиб ўтадими? Агар Шерали Жўраев муаллифлик ҳуқуқи бўйича васиятнома қолдирган бўлса, оталикни белгиланган тақдирда Ботир Қодиров унга даъво қилиши мумкинми? Hudud24.uz ушбу мақолада интеллектуал мулк ҳуқуқини мерос қолдиришдаги муҳим жиҳатлар хусусида сўз юритади.


23-апрел 2024, 12:43
3 581

Жаримага тортиш ҳақидаги қарор кеч берилса, уни тўламаслик мумкинми? Йўл-ҳаракати қоидалари бўйича ишларни кўриб чиқишдаги 7 муҳим жиҳат

Уч ой ўтгандан кейин жарима хабарномаси келиши қонунийми? Ҳайдовчи камерага тушса, жаримани ким тўлайди: машина эгасими ёки уни бошқарган одам? Қачон тезликни оширганлик учун жарима қўлланмайди? Маъмурий баённомани имзоламаслик мумкинми, имзоламаса, нима бўлади? Суд ҳуқуқбузар иштирокисиз унга жарима қўлласа ёки қарор унга кеч берилса, уни тўламаса ҳам бўладими? Умуман, агар қоидабузарга вақтида жазо берилмаса, кейинчалик жазолаш мумкинми?


16-май 2024, 04:11
1 738

Блогер товламачилик қилаётганда ушланди

Агар ҳаётда инсоннинг бўйни меҳнатга ёр бермаса, у бировнинг ҳақига кўз олайтира бошлайди. Яъни осон пул топишга уринади. Оқибатда ўғирлик, талончилик, фирибгарлик ёки товламачилик сингари оғир ва ўта оғир жиноятларга қўл уради.