currencies image

12 720,00 UZS

7,96

usd

currencies image

13 827,91 UZS

46,07

eur

currencies image

140,04 UZS

0,58

ru



АсосийЯнгиликларJohnson & Johnson чақалоқлар упаси туфайли 6,5 млрд доллар товон тўлайди

Johnson & Johnson чақалоқлар упаси туфайли 6,5 млрд доллар товон тўлайди

#NoComment

calendar

03.05.2024

eye

73

Johnson & Johnson чақалоқлар упаси туфайли 6,5 млрд доллар товон тўлайди

Американинг Johnson & Johnson компанияси болалар упаси таркибида асбест зарарли моддаси борлиги ва у саратонни келтириб чиқариши мумкинлиги ҳақидаги даъволарни бартараф этиш учун 6,5 миллиард доллар товон тўлайди.

Суд жараёни натижасида даъвогарлар аллақачон компаниядан бир нечта йирик тўловларни олган. Жумладан, компания жамоавий даъво аризаси билан чиққан 22 нафар аёл фойдасига 2 миллиард долларга яқин товон пули тўлаган. Аёллар Johnson’s Baby Powder таркибидаги кансероген асбест тухумдон саратони ривожланишига сабаб бўлганини айтган. Компания бу даъволарни “уйдирма” деб атамоқда.

АҚШнинг 42 та штатида Johnson & Johnson’га қарши тергов бошланган. Бутун дунё бўйлаб компания ишлаб чиқарган болалар упасини сотиш тўхтатилган.

Johnson & Johnson 25 йил давомида 6,5 миллиард доллар тўлашни режалаштирмоқда. Компания ишлаб чиқарилиши тўхтатилган упа ва бошқа талк маҳсулотлари истеъмолчилар учун хавфсиз эканини таъкидлайди. J&J  ва унинг шўба корхоналарига қарши қўзғатилган талк билан боғлиқ даъволарнинг тахминан 99 фоизи тухумдон саратони билан боғлиқ. Johnson & Johnson ўзининг LTL Management шўба корхонасини банкрот деб эълон қилиш орқали даъвони ҳал қилмоқчи.

Улашиш:

Бошқалар

29-апрел 2024, 13:31
13 428

«Жаннат оналар оёғи остида» фильми тармоқларда тарқалди. Интернет-қароқчилик учун қандай жавобгарлик бор?

Фильмни тарқатиш қай даражада қонуний? Агар кишилар бир-бирига шахсий хабарлар орқали жўнатишсачи? Фильмни рухсатсиз тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор ва уни кино ижодкорларнинг аризасисиз ҳам қўллаш мумкинми? Hudud24.uz қуйидаги мақола орқали шу саволларга жавоб беради.


25-апрел 2024, 12:32
7 007

Жўраевлар иши: Ботир Қодиров Шерали Жўраевнинг қўшиқларини куйлаши мумкинми? Интеллектуал мулк ҳуқуқини мерос қолдириш бўйича муҳим жиҳатлар

Хонанда Ботир Қодиров оталикни белгилаш юзасидан судга даъво аризаси киритиши ортидан ижтимоий тармоқларда муҳокамалар бошланди. Муҳокамаларнинг бир йўналиши Шерали Жўраевнинг интеллектуал мулкини мерос қилиб олиш йўналишида бўлмоқда. Жумладан, Ботир Қодиров Шерали Жўраевнинг қўшиқларини айтиши мумкинми? Интеллектуал мулк ҳуқуқи мерос бўлиб ўтадими? Агар Шерали Жўраев муаллифлик ҳуқуқи бўйича васиятнома қолдирган бўлса, оталикни белгиланган тақдирда Ботир Қодиров унга даъво қилиши мумкинми? Hudud24.uz ушбу мақолада интеллектуал мулк ҳуқуқини мерос қолдиришдаги муҳим жиҳатлар хусусида сўз юритади.


23-апрел 2024, 12:43
3 590

Жаримага тортиш ҳақидаги қарор кеч берилса, уни тўламаслик мумкинми? Йўл-ҳаракати қоидалари бўйича ишларни кўриб чиқишдаги 7 муҳим жиҳат

Уч ой ўтгандан кейин жарима хабарномаси келиши қонунийми? Ҳайдовчи камерага тушса, жаримани ким тўлайди: машина эгасими ёки уни бошқарган одам? Қачон тезликни оширганлик учун жарима қўлланмайди? Маъмурий баённомани имзоламаслик мумкинми, имзоламаса, нима бўлади? Суд ҳуқуқбузар иштирокисиз унга жарима қўлласа ёки қарор унга кеч берилса, уни тўламаса ҳам бўладими? Умуман, агар қоидабузарга вақтида жазо берилмаса, кейинчалик жазолаш мумкинми?


16-май 2024, 04:11
1 751

Блогер товламачилик қилаётганда ушланди

Агар ҳаётда инсоннинг бўйни меҳнатга ёр бермаса, у бировнинг ҳақига кўз олайтира бошлайди. Яъни осон пул топишга уринади. Оқибатда ўғирлик, талончилик, фирибгарлик ёки товламачилик сингари оғир ва ўта оғир жиноятларга қўл уради.