currencies image

12 720,00 UZS

7,96

usd

currencies image

13 827,91 UZS

46,07

eur

currencies image

140,04 UZS

0,58

ru



АсосийЯнгиликларҚалбаки патта

Қалбаки патта

Суд очерклари

calendar

13.04.2024

eye

118

Қалбаки патта

Андижон шаҳрида яшовчи Солижон Боймирзаев (исм-шарифлари ўзгартирилган) 2022 йил январь ойидан буён тадбиркор ҳамюртларимизнинг қўшни Қирғизистон Республикаси Қорасув шаҳридаги чакана бозоридан сотиб олган товарларини ташиш билан шуғулланаётганди. Албатта, меҳнатига яраша топиш-тутиши ҳам ёмон эмасди.

Гап шундаки, кўпчилик Қирғизистонга Хўжаобод туманида жойлашган «Дўстлик» чегара божхона пости орқали ўтиб, бориб-келади. Амалдаги тартибга кўра, Қирғизистон Республикасидан Ўзбекистонга биринчи маротаба ўтаётган ҳар бир фуқаро 10 килограмм юкни давлат божи тўламасдан олиб ўтишга ҳақли эканлиги, келгусида эса ҳар бир кило юк учун 3 АҚШ долларидан давлат божи тўлаши лозимлиги белгиланган.

Шу маънода айтганда, Солижон ҳам бошқа тадбиркору савдогарлар қатори чегарадан ўтишда божхона ходимларининг хизмат жараёнига гувоҳ бўларди. Яъни божхоначилар йўловчиларнинг давлат божи тўланганини тасдиқловчи тўлов паттасини уларнинг фуқаролик паспорти билан солиштириб, юкни тарозида тортгандан сўнг тўлов паттасини йиртиб юборган ҳолда ўтказишини кузатарди.

–Баъзан йўловчилар кўплигидан божхона ходимлари тўлов паттасини фуқаронинг паспорти билан солиштирмас ҳам экан,-деб ўйлади у бир куни.

Шундан кейин С.Боймирзаевда божхона ходими муҳри ва тўлов патталарини сохталаштириш орқали пул ишлаш фикри туғилади. Бинобарин, бир неча кун аввал фойдаланилган патталарни тўплаб юради. 2023 йил 1 ва 2 август кунлари эса Ўш шаҳрида яшовчи «Кадир» исмли танишига тўлов патталарини кўрсатиб, ундан божхона ходимининг думалоқ муҳри ва «TOʼLANDI« ёзувли тўрт бурчак штампни ясаб беришини илтимос қилади.

Албатта, ўшлик йигит 1 миллион 500 минг сўм эвазига Солижоннинг буюртмасини қойилмақом қилиб бажаради. Яъни Андижон вилоят божхона бошқармаси «Дўстлик» чегара божхона пости ходимлари Иззатилло Акрамов, Жамолиддин Юлчиев, Нурзодбек Давронов ва Муҳаммадрасул Тўлановларга тегишли «OʼZBEKISTON BOJONASI», *ANDIJON VILOYATI*AN*ANDIZHAN REGION ёзувли 041, 123, 151, 158-рақамли думалоқ муҳрлар ҳамда банк кассаларида фойдаланиладиган «TOʼLANDI» ёзувли, тўрт бурчак шаклдаги штампни махсус резинага тепографик усулда қалбакилаштирилган ҳолда тайёрлаб беради.

Сўнгра 2023 йил 16 август куни соат 17:30ларда «А4» ўлчамдаги қоғозга «15.08.2023 йилда фуқаро Камбарова Муҳабатхон томонидан 432.300 сўм давлат божлари тўланди», «16.08.2023 йилда фуқаро Машрабхон Собирова томонидан 432.300 сўм давлат божлари тўланди» деган сохта ёзувли, лекин бир хил – 67035321-серияли, орқасига «Дўстлик» чегара божхона пости ходими М. Тўлановнинг думалоқ муҳри босилган 2 та тўлов паттасини Андижон шаҳридаги «Мумтоз» савдо марказида холис мижозга 400.000 сўмга сотган вақтида вилоят божхона бошқармаси ва вилоят ИИБ ходимлари томонидан ушланади. Оқибатда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилади.

Жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар суди С.Боймирзаевни Жиноят кодексининг 228-моддаси 2-қисми «а,б» бандлари, 228-моддаси 3-қисми билан айбли айбдор деб топиб, қонуний жазо маҳкум этди.

Муҳайёхон ТУРДИЕВА,

жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар судининг судьяси

Улашиш:

Бошқалар

29-апрел 2024, 13:31
13 400

«Жаннат оналар оёғи остида» фильми тармоқларда тарқалди. Интернет-қароқчилик учун қандай жавобгарлик бор?

Фильмни тарқатиш қай даражада қонуний? Агар кишилар бир-бирига шахсий хабарлар орқали жўнатишсачи? Фильмни рухсатсиз тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор ва уни кино ижодкорларнинг аризасисиз ҳам қўллаш мумкинми? Hudud24.uz қуйидаги мақола орқали шу саволларга жавоб беради.


25-апрел 2024, 12:32
7 002

Жўраевлар иши: Ботир Қодиров Шерали Жўраевнинг қўшиқларини куйлаши мумкинми? Интеллектуал мулк ҳуқуқини мерос қолдириш бўйича муҳим жиҳатлар

Хонанда Ботир Қодиров оталикни белгилаш юзасидан судга даъво аризаси киритиши ортидан ижтимоий тармоқларда муҳокамалар бошланди. Муҳокамаларнинг бир йўналиши Шерали Жўраевнинг интеллектуал мулкини мерос қилиб олиш йўналишида бўлмоқда. Жумладан, Ботир Қодиров Шерали Жўраевнинг қўшиқларини айтиши мумкинми? Интеллектуал мулк ҳуқуқи мерос бўлиб ўтадими? Агар Шерали Жўраев муаллифлик ҳуқуқи бўйича васиятнома қолдирган бўлса, оталикни белгиланган тақдирда Ботир Қодиров унга даъво қилиши мумкинми? Hudud24.uz ушбу мақолада интеллектуал мулк ҳуқуқини мерос қолдиришдаги муҳим жиҳатлар хусусида сўз юритади.


23-апрел 2024, 12:43
3 583

Жаримага тортиш ҳақидаги қарор кеч берилса, уни тўламаслик мумкинми? Йўл-ҳаракати қоидалари бўйича ишларни кўриб чиқишдаги 7 муҳим жиҳат

Уч ой ўтгандан кейин жарима хабарномаси келиши қонунийми? Ҳайдовчи камерага тушса, жаримани ким тўлайди: машина эгасими ёки уни бошқарган одам? Қачон тезликни оширганлик учун жарима қўлланмайди? Маъмурий баённомани имзоламаслик мумкинми, имзоламаса, нима бўлади? Суд ҳуқуқбузар иштирокисиз унга жарима қўлласа ёки қарор унга кеч берилса, уни тўламаса ҳам бўладими? Умуман, агар қоидабузарга вақтида жазо берилмаса, кейинчалик жазолаш мумкинми?


16-май 2024, 04:11
1 743

Блогер товламачилик қилаётганда ушланди

Агар ҳаётда инсоннинг бўйни меҳнатга ёр бермаса, у бировнинг ҳақига кўз олайтира бошлайди. Яъни осон пул топишга уринади. Оқибатда ўғирлик, талончилик, фирибгарлик ёки товламачилик сингари оғир ва ўта оғир жиноятларга қўл уради.