currencies image

12 720,00 UZS

7,96

usd

currencies image

13 827,91 UZS

46,07

eur

currencies image

140,04 UZS

0,58

ru



АсосийЯнгиликларХалқ депутатлари Кенгашлари бўйича 10 та саволларга 10 та жавоблар

Халқ депутатлари Кенгашлари бўйича 10 та саволларга 10 та жавоблар

Ҳуқуқ

calendar

30.04.2024

eye

315

Халқ депутатлари Кенгашлари бўйича 10 та саволларга 10 та жавоблар

Юртимизда халқ депутатлари кенгашлари фаолиятини янада такомиллаштириш, ҳудудий бошқарувни «аҳоли манфаатларига хизмат қилиш» тамойили асосида йўлга қўйиш ва маҳаллий кенгашларнинг маҳаллий ижро этувчи органлар билан ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш ҳамда халқ депутатлари Кенгашлари томонидан ўз ваколатларини самарали амалга ошириши учун зарур шарт-шароитлар яратилмоқда.

Шу аснода аҳолини халқ депутатлари кенгашлари фаолияти билан боғлиқ қатор саволлар қизиқтирмоқда. Қуйида саволларнинг асосийлари ва уларга берилган жавоблар хусусида тўхталиб ўтишни жоиз деб билдик.

1. Халқ депутатлари Кенгашлари ўзи қандай давлат органи ҳисобланади?

Қонунчиликка кўра, вилоятлар, туманлар ва шаҳарларда (туманга бўйсунадиган шаҳарлардан ташқари) халқ депутатлари Кенгашлари давлат ҳокимияти вакиллик органларидир.

Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексига мувофиқ вилоят, туман, шаҳар аҳолиси томонидан сайланадиган халқ депутатларидан иборат бўлади.

2. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига асосан халқ депутатлари Кенгашларининг ваколатларига нималар киради?

Ўзбекистон Республикаси Конституциясига асосан халқ депутатлари Кенгашларининг ваколатлари қуйидагилардан иборат:

1) тегишли маҳаллий бюджетларни кўриб чиқиш ва қабул қилиш, уларнинг ижро этилиши устидан назоратни амалга ошириш;

2) ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш дастурларини тасдиқлаш;

3) ҳокимни лавозимга тасдиқлаш, унинг фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларни эшитиш;

4) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларида назарда тутилган бошқа ваколатларни амалга ошириш.

3. Халқ депутатлари Кенгашлари қандай ҳужжатлар қабул қилади ва улар қачондан бошлаб кучга киради?

Халқ депутатлари Кенгашлари ўз ваколатлари доирасида тегишли ҳудуддаги барча ташкилотлар, шунингдек мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар қабул қилади.

Халқ депутатлари Кенгашлари қабул қилган ҳужжатлар, агар ана шу ҳужжатларда бошқа тартиб белгиланмаган бўлса, имзоланган вақтдан бошлаб кучга киради. Халқ депутатлари Кенгашларининг норматив-ҳуқуқий тусдаги ҳужжатлари, агар ҳужжатларнинг ўзида кечроқ муддат кўрсатилмаган бўлса, расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

4. Халқ депутатлари Кенгашларининг фаолиятининг иқтисодий асосини қандай мулк шакллари ташкил этади?

Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашлари фаолиятининг иқтисодий асосини маъмурий-ҳудудий тузилмаларнинг давлат мулки (коммунал мулк) ҳамда вилоят, туман ва шаҳарда мавжуд бўлиб, иқтисодий ва ижтимоий ривожланишга хизмат қилувчи бошқа мулк ташкил этади.

5. Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши бюджетдан ташқари жамғармалар ташкил этиши мумкинми?

Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши бюджетдан ташқари жамғармалар ташкил этиши мумкин, уларга қуйидагилар киритилади:

фуқаролар, корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг, бундан бюджет ташкилотлари мустасно, ихтиёрий бадаллари ва хайриялари;

қонунчиликда тақиқланмаган бошқа бюджетдан ташқари маблағлар.

6. Халқ депутатлари Кенгашлари қандай объектларни вақтинча ёки доимий эгалик қилиш ва фойдаланиш учун бериши мумкин?

Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши ҳамда вилоят, туман, шаҳар ҳокими тегишли вилоят, туман, шаҳар мулкида бўлган объектларни Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда тутилган тартибда ва доирада вақтинча ёки доимий эгалик қилиш ва фойдаланиш учун беришга ҳақлидир.

7. Халқ депутатлари Кенгашлари ер участкаларини олиб қўйиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлими?

Қонунда назарда тутилган ҳолларда, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари ер участкасини ёки унинг бир қисмини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тўғрисида қарорлар қабул қилишга ҳақлидир.

Шу билан бирга, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари жисмоний ва юридик шахсларга тегишинча мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш, доимий эгалик қилиш, доимий фойдаланиш, муддатли (вақтинча) фойдаланиш ёки ижара ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш ва олиб қўйилган ер участкаларида жойлашган кўчмас мулк объектларини бузиб ташлаш тўғрисида қарорлар қабул қилади.

8. Халқ депутатлари Кенгашлари асосий иш шакли нимадан иборат?

Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашининг асосий иш шакли сессиядир.

Халқ депутатлари Кенгашининг сессияси, башарти унда жами депутатларнинг камида учдан икки қисми иштирок этса, ваколатли ҳисобланади. Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши сессиясида муҳокама қилинаётган масалалар бўйича очиқ ёки яширин овоз бериш орқали, депутатлар умумий сонининг кўпчилик овози билан қонунда тўғридан-тўғри назарда тутилган масалалар бўйича эса депутатлар умумий сонининг учдан икки қисмидан кўпроғининг овози билан қарор қабул қилинади.

9. Халқ депутатлари вилоят Кенгашлари халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашининг қарорларини бекор қилишга ҳақлими?

Қонунчиликка кўра, халқ депутатлари вилоят Кенгашлари халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашининг Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мос келмайдиган қарорларини бекор қилиш ҳуқуқига эгадир.

10. Халқ депутатлари Кенгашлари тегишли ҳудудда судлар раисларининг қандай мазмундаги ахборотини эшитади ва унинг натижаси нима бўлади?

Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари бир йилда камида бир марта ўз мажлисида вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлараро, туман (шаҳар) судлари раисларининг тегишли суднинг фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликларини, шунингдек, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини суд йўли билан ҳимоя қилишни амалга оширишга доир фаолияти тўғрисидаги ахборотини эшитади. Халқ депутатлари Кенгашининг мазкур масала юзасидан қарори Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашига юборилади.

Адлия вазирлиги масъул ходими Т.Азимов

Улашиш:

Бошқалар

29-апрел 2024, 13:31
13 403

«Жаннат оналар оёғи остида» фильми тармоқларда тарқалди. Интернет-қароқчилик учун қандай жавобгарлик бор?

Фильмни тарқатиш қай даражада қонуний? Агар кишилар бир-бирига шахсий хабарлар орқали жўнатишсачи? Фильмни рухсатсиз тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор ва уни кино ижодкорларнинг аризасисиз ҳам қўллаш мумкинми? Hudud24.uz қуйидаги мақола орқали шу саволларга жавоб беради.


25-апрел 2024, 12:32
7 003

Жўраевлар иши: Ботир Қодиров Шерали Жўраевнинг қўшиқларини куйлаши мумкинми? Интеллектуал мулк ҳуқуқини мерос қолдириш бўйича муҳим жиҳатлар

Хонанда Ботир Қодиров оталикни белгилаш юзасидан судга даъво аризаси киритиши ортидан ижтимоий тармоқларда муҳокамалар бошланди. Муҳокамаларнинг бир йўналиши Шерали Жўраевнинг интеллектуал мулкини мерос қилиб олиш йўналишида бўлмоқда. Жумладан, Ботир Қодиров Шерали Жўраевнинг қўшиқларини айтиши мумкинми? Интеллектуал мулк ҳуқуқи мерос бўлиб ўтадими? Агар Шерали Жўраев муаллифлик ҳуқуқи бўйича васиятнома қолдирган бўлса, оталикни белгиланган тақдирда Ботир Қодиров унга даъво қилиши мумкинми? Hudud24.uz ушбу мақолада интеллектуал мулк ҳуқуқини мерос қолдиришдаги муҳим жиҳатлар хусусида сўз юритади.


23-апрел 2024, 12:43
3 585

Жаримага тортиш ҳақидаги қарор кеч берилса, уни тўламаслик мумкинми? Йўл-ҳаракати қоидалари бўйича ишларни кўриб чиқишдаги 7 муҳим жиҳат

Уч ой ўтгандан кейин жарима хабарномаси келиши қонунийми? Ҳайдовчи камерага тушса, жаримани ким тўлайди: машина эгасими ёки уни бошқарган одам? Қачон тезликни оширганлик учун жарима қўлланмайди? Маъмурий баённомани имзоламаслик мумкинми, имзоламаса, нима бўлади? Суд ҳуқуқбузар иштирокисиз унга жарима қўлласа ёки қарор унга кеч берилса, уни тўламаса ҳам бўладими? Умуман, агар қоидабузарга вақтида жазо берилмаса, кейинчалик жазолаш мумкинми?


16-май 2024, 04:11
1 743

Блогер товламачилик қилаётганда ушланди

Агар ҳаётда инсоннинг бўйни меҳнатга ёр бермаса, у бировнинг ҳақига кўз олайтира бошлайди. Яъни осон пул топишга уринади. Оқибатда ўғирлик, талончилик, фирибгарлик ёки товламачилик сингари оғир ва ўта оғир жиноятларга қўл уради.