currencies image

12 720,00 UZS

7,96

usd

currencies image

13 827,91 UZS

46,07

eur

currencies image

140,04 UZS

0,58

ru



АсосийЯнгиликларКимлар нотариал ҳаракатларни амалга оширишга ҳаққи бор?

Кимлар нотариал ҳаракатларни амалга оширишга ҳаққи бор?

Ҳуқуқ

calendar

03.05.2024

eye

107

Кимлар нотариал ҳаракатларни амалга оширишга ҳаққи бор?

Ўзбекистон Республикасининг «Нотариат тўғрисида»ги Қонунига кўра, Нотариал тасдиқланган ҳужжатларга тенглаштириладиган васиятномалар, ишончномалар ва аризалар ҳисобланиб, унга кўра касалхоналарда, госпиталларда, бошқа стационар даволаш муассасаларида даволанаётган ёки кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйларида яшаётган фуқароларнинг ушбу касалхоналар, госпиталлар ва бошқа даволаш муассасаларининг бош шифокорлари, уларнинг тиббиёт бўйича ўринбосарлари ёки навбатчи шифокорлари, шунингдек госпиталларнинг бошлиқлари, кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйларининг директорлари ва бош шифокорлари томонидан тасдиқланган васиятномалари, Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи остида сузиб юрган кемаларда сафарда бўлган фуқароларнинг шу кемаларнинг капитанлари томонидан тасдиқланган васиятномалари, қидирув экспедицияларида ёки шунга ўхшаш бошқа экспедицияларда бўлган фуқароларнинг шу экспедициялар бошлиқлари томонидан тасдиқланган васиятномалари нотариал тасдиқланган ҳужжатларга тенглаштирилади.

Бундан ташқари, ҳарбий хизматчиларнинг, ҳарбий қисмлар жойлашган, нотариуслар бўлмаган пунктларда эса, шу қисмларда ишловчи ҳарбий хизматчи бўлмаган шахсларнинг, улар оила аъзоларининг ҳамда ҳарбий хизматчилар оила аъзоларининг ҳарбий қисмларнинг командирлари томонидан тасдиқланган васиятномалари, ишончномалари ва аризалари, автомототранспорт воситаларини бошқариш ва тасарруф этиш ҳақидаги ишончномалар ҳамда озодликдан маҳрум этиш жойларидаги ёки қамоқдаги шахсларнинг тегишли муассасалар бошлиқлари томонидан тасдиқланган васиятномалари, ишончномалари ва аризалари, автомототранспорт воситаларини бошқариш ва тасарруф этиш ҳақидаги ишончномалар бундан мустаснолиги белгиланган.

Юқорида кўрсатилган мансабдор шахслар томонидан ўзлари тасдиқлаган васиятномаларнинг ва нотариал ҳаракатларни амалга ошириш билан боғлиқ ишончномаларнинг биттадан нусхасини васият қилувчи ёки ишонч билдирувчи доимий яшайдиган жойдаги нотариал идорага сақлаш учун кечиктирмай юбориши шартлиги, агар васият қилувчининг ёки ишонч билдирувчининг Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш жойи бўлмаса ёки уларнинг яшаш жойи номаълум бўлса, васиятнома ёхуд ишончнома уни қайси ташкилотнинг мансабдор шахси тасдиқлаган бўлса, ўша ташкилот жойлашган ердаги нотариал идорага сақлаш учун юбориши, Нотариус сақлаш учун келиб тушган васиятномани ва ишончномани текшириб кўриши ҳамда уларнинг қонунга номувофиқлиги аниқланган тақдирда, бу ҳақда васият қилувчига, ишонч билдирувчига ва васиятномани тасдиқлаган мансабдор шахсга маълум қилиши ҳамда мансабдор шахслар васиятномаларни ўзгартириш ва бекор қилиш, шунингдек ишончноманинг амал қилишини тугатиш учун асос бўладиган ҳужжатнинг биттадан нусхасини ушбу моддада белгиланган тартибда кечиктирмай нотариал идорага бериши шартлиги кўрсатилган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасаларининг консуллари ҳам нотариал ҳаракатларни амалга ошириши кўрсатилган бўлиб, Унга кўра,

1) битимларни (шартномалар, васиятномалар, ишончномалар ва ҳоказоларни) тасдиқлайди, Ўзбекистон Республикасида жойлашган кўчмас мол-мулкни бошқа шахсга ўтказиш ва гаровга қўйиш тўғрисидаги шартномалар бундан мустасно;

2) фуқаронинг тирик эканлиги фактини тасдиқлайди;

3) фуқаронинг муайян жойда эканлиги фактини тасдиқлайди;

4) фуқаронинг фотосуратда акс эттирилган шахс эканлигини тасдиқлайди;

5) ҳужжатлар тақдим этилган вақтни тасдиқлайди;

6) мерос мол-мулкнинг қўриқланишига доир чора-тадбирлар кўради;

7) меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳномалар беради;

8) эр-хотиннинг умумий мол-мулкидаги улушга мулк ҳуқуқи ҳақида гувоҳномалар беради;

9) ҳужжатларнинг нусхалари ва ҳужжатлардан олинган кўчирмалар тўғрилигини шаҳодатлайди;

10) ҳужжатлардаги имзоларнинг ҳақиқийлигини шаҳодатлайди;

11) ҳужжатларнинг бир тилдан бошқа тилга тўғри таржима қилинганлигини шаҳодатлайди;

12) пул суммалари ва қимматли қоғозларни депозитга қабул қилиб олади;

13) сақлаш учун ҳужжатларни қабул қилиб олади;

14) ижро хатларини ёзади;

15) денгиз протестларини амалга оширади.

Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасаларининг консуллари қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа нотариал ҳаракатларни ҳам амалга ошириши мумкинлиги кўрсатилган.

 

Атхам Яркулов

Навбаҳор туман хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус стажёри

Улашиш:

Бошқалар

29-апрел 2024, 13:31
13 425

«Жаннат оналар оёғи остида» фильми тармоқларда тарқалди. Интернет-қароқчилик учун қандай жавобгарлик бор?

Фильмни тарқатиш қай даражада қонуний? Агар кишилар бир-бирига шахсий хабарлар орқали жўнатишсачи? Фильмни рухсатсиз тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор ва уни кино ижодкорларнинг аризасисиз ҳам қўллаш мумкинми? Hudud24.uz қуйидаги мақола орқали шу саволларга жавоб беради.


25-апрел 2024, 12:32
7 006

Жўраевлар иши: Ботир Қодиров Шерали Жўраевнинг қўшиқларини куйлаши мумкинми? Интеллектуал мулк ҳуқуқини мерос қолдириш бўйича муҳим жиҳатлар

Хонанда Ботир Қодиров оталикни белгилаш юзасидан судга даъво аризаси киритиши ортидан ижтимоий тармоқларда муҳокамалар бошланди. Муҳокамаларнинг бир йўналиши Шерали Жўраевнинг интеллектуал мулкини мерос қилиб олиш йўналишида бўлмоқда. Жумладан, Ботир Қодиров Шерали Жўраевнинг қўшиқларини айтиши мумкинми? Интеллектуал мулк ҳуқуқи мерос бўлиб ўтадими? Агар Шерали Жўраев муаллифлик ҳуқуқи бўйича васиятнома қолдирган бўлса, оталикни белгиланган тақдирда Ботир Қодиров унга даъво қилиши мумкинми? Hudud24.uz ушбу мақолада интеллектуал мулк ҳуқуқини мерос қолдиришдаги муҳим жиҳатлар хусусида сўз юритади.


23-апрел 2024, 12:43
3 588

Жаримага тортиш ҳақидаги қарор кеч берилса, уни тўламаслик мумкинми? Йўл-ҳаракати қоидалари бўйича ишларни кўриб чиқишдаги 7 муҳим жиҳат

Уч ой ўтгандан кейин жарима хабарномаси келиши қонунийми? Ҳайдовчи камерага тушса, жаримани ким тўлайди: машина эгасими ёки уни бошқарган одам? Қачон тезликни оширганлик учун жарима қўлланмайди? Маъмурий баённомани имзоламаслик мумкинми, имзоламаса, нима бўлади? Суд ҳуқуқбузар иштирокисиз унга жарима қўлласа ёки қарор унга кеч берилса, уни тўламаса ҳам бўладими? Умуман, агар қоидабузарга вақтида жазо берилмаса, кейинчалик жазолаш мумкинми?


16-май 2024, 04:11
1 750

Блогер товламачилик қилаётганда ушланди

Агар ҳаётда инсоннинг бўйни меҳнатга ёр бермаса, у бировнинг ҳақига кўз олайтира бошлайди. Яъни осон пул топишга уринади. Оқибатда ўғирлик, талончилик, фирибгарлик ёки товламачилик сингари оғир ва ўта оғир жиноятларга қўл уради.