currencies image

12 720,00 UZS

7,96

usd

currencies image

13 827,91 UZS

46,07

eur

currencies image

140,04 UZS

0,58

ru



АсосийЯнгиликларҚирғизистон ва Тожикистон ҳудудларини алмашиши мумкин

Қирғизистон ва Тожикистон ҳудудларини алмашиши мумкин

#NoComment

calendar

03.05.2024

eye

59

Қирғизистон ва Тожикистон ҳудудларини алмашиши мумкин

Чегара муаммосини ҳал қилиш учун Қирғизистон ва Тожикистон ҳудудларни алмашиш вариантини кўриб чиқиши мумкин. Бу ҳақда Қирғизистон Хавфсизлик кенгаши котиби Марат Иманқулов “Кабар” агентлигига берган интервьюсида маълум қилди.

Тожикистон билан демаркатсия ишлари якунланмоқда. Албатта, жараён у қадар тез кечмаяпти.  Афсуски, иккита конфликтда ҳам тинч аҳоли, ҳам ҳарбий хизматчилар орасида йўқотишларни бошдан кечирдик. Одамлар хавотирда, чегара ҳудудида қўрқув бор. Биз томондан ҳам, улар томондан ҳам, — деди у.

Унинг сўзларига кўра, Боткен вилоятидаги чегара қийин участкалардан, аҳоли гавжум ҳудудлардан ўтади.

Шунинг учун уни ажратишга тўғри келади. Бу муросага эришишнинг қийин йўлидир. Бусиз иложи йўқ. Ён беришимиз керак. Агар керак бўлса, ҳудудларни алмашиш вариантини кўриб чиқиш мумкин. Албатта, маҳаллий аҳоли билан дастлабки келишув бўлиши лозим, ҳозир иш шундай кетмоқда, — деди Иманқулов.

Қирғизистон Хавфсизлик кенгаши котиби чегараларни аниқлаш билан боғлиқ барча жараёнлар тинч йўл билан давом этиши кераклигини айтди.

Биз бу жараённи фуқароларимиз ва давлатимиз манфаатларига дахл қилмасдан, айни пайтда қўшни давлат манфаатларини ҳисобга олган ҳолда якунлаймиз. Улар бизнинг манфаатларимизни ҳам ҳисобга олишига эришамиз. Умид қиламанки, бу йил ҳаммасини якунлашимиз керак, — деди у.

Улашиш:

Бошқалар

29-апрел 2024, 13:31
13 407

«Жаннат оналар оёғи остида» фильми тармоқларда тарқалди. Интернет-қароқчилик учун қандай жавобгарлик бор?

Фильмни тарқатиш қай даражада қонуний? Агар кишилар бир-бирига шахсий хабарлар орқали жўнатишсачи? Фильмни рухсатсиз тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор ва уни кино ижодкорларнинг аризасисиз ҳам қўллаш мумкинми? Hudud24.uz қуйидаги мақола орқали шу саволларга жавоб беради.


25-апрел 2024, 12:32
7 003

Жўраевлар иши: Ботир Қодиров Шерали Жўраевнинг қўшиқларини куйлаши мумкинми? Интеллектуал мулк ҳуқуқини мерос қолдириш бўйича муҳим жиҳатлар

Хонанда Ботир Қодиров оталикни белгилаш юзасидан судга даъво аризаси киритиши ортидан ижтимоий тармоқларда муҳокамалар бошланди. Муҳокамаларнинг бир йўналиши Шерали Жўраевнинг интеллектуал мулкини мерос қилиб олиш йўналишида бўлмоқда. Жумладан, Ботир Қодиров Шерали Жўраевнинг қўшиқларини айтиши мумкинми? Интеллектуал мулк ҳуқуқи мерос бўлиб ўтадими? Агар Шерали Жўраев муаллифлик ҳуқуқи бўйича васиятнома қолдирган бўлса, оталикни белгиланган тақдирда Ботир Қодиров унга даъво қилиши мумкинми? Hudud24.uz ушбу мақолада интеллектуал мулк ҳуқуқини мерос қолдиришдаги муҳим жиҳатлар хусусида сўз юритади.


23-апрел 2024, 12:43
3 585

Жаримага тортиш ҳақидаги қарор кеч берилса, уни тўламаслик мумкинми? Йўл-ҳаракати қоидалари бўйича ишларни кўриб чиқишдаги 7 муҳим жиҳат

Уч ой ўтгандан кейин жарима хабарномаси келиши қонунийми? Ҳайдовчи камерага тушса, жаримани ким тўлайди: машина эгасими ёки уни бошқарган одам? Қачон тезликни оширганлик учун жарима қўлланмайди? Маъмурий баённомани имзоламаслик мумкинми, имзоламаса, нима бўлади? Суд ҳуқуқбузар иштирокисиз унга жарима қўлласа ёки қарор унга кеч берилса, уни тўламаса ҳам бўладими? Умуман, агар қоидабузарга вақтида жазо берилмаса, кейинчалик жазолаш мумкинми?


16-май 2024, 04:11
1 746

Блогер товламачилик қилаётганда ушланди

Агар ҳаётда инсоннинг бўйни меҳнатга ёр бермаса, у бировнинг ҳақига кўз олайтира бошлайди. Яъни осон пул топишга уринади. Оқибатда ўғирлик, талончилик, фирибгарлик ёки товламачилик сингари оғир ва ўта оғир жиноятларга қўл уради.