currencies image

12 720,00 UZS

7,96

usd

currencies image

13 827,91 UZS

46,07

eur

currencies image

140,04 UZS

0,58

ru



АсосийЯнгиликларОталикни белгилаш тартиби

Оталикни белгилаш тартиби

Life Style

calendar

02.05.2024

eye

109

Оталикни белгилаш тартиби

Никоҳда бўлмаган ота-онадан туғилган болага оталикни белгилаш ота ва онаси (агар отаси вояга етмаган ҳисобланса, у ҳолда қонуний вакили) томонидан биргаликда берилган аризаси ёки суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори асосида ФҲДЁ органида амалга оширилади.

Оталикни белгилаш тўғрисидаги ариза, фуқароларнинг доимий (вақтинча) рўйхатдан ўтган жойидан қатъи назар, ФҲДЁ органи томонидан кўриб чиқилади.

Оталикни белгилаш ариза берилган куни ота-онасининг иштирокида амалга оширилади.

Алоҳида ҳолларда оталикни белгилаш ҳақидаги ариза ФҲДЁ органига бола туғилмасдан олдин ҳам берилиши мумкин.

Бундай ҳолатларда бола туғилгунга қадар унинг туғилган вақти ва исми ҳақидаги маълумотлар кўрсатилмайди.

Боланинг туғилганлиги бошқа ФҲЁ органида қайд этилган тақдирда, олдиндан берилган аризани сақлаган ФҲДЁ органи сўровнома бўйича уни қайд этиш жойига юборади.

Оталикни ишончнома бўйича белгилашга йўл қўйилмайди.

Агар оталик боланинг туғилганлиги қайд этилгандан сўнг белгиланса оталикни белгилаш ҳақидаги аризага ёки суднинг ушбу масала юзасидан қарорига боланинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси илова қилинади.

Оталикни белгилашда ота-оналардан бири иштирок этмаган тақдирда унинг имзоси қонунчиликда белгиланган тартибда (нотариус, Ўзбекистон Республикасининг коньсуллик муассасасининг масъул шахси ёки тиббиёт муассасаси, ФҲДЁ органи, ҳарбий қисм ёки жазони ўташ муассасаси раҳбарининг имзоси ва муҳри билан) тасдиқланади.

Онаси вафот этганда, у суд томонидан муомалага лаёқатсиз ёки бедарак йўқолган деб топилганда ёхуд оналик ҳуқуқларидан маҳрум этилганда, унинг яшаш жойини белгилашнинг имкони бўлмаганда вояга етмаган болага нисбатан оталикни белгилаш васийлик ва ҳомийлик органининг розилиги билан отасининг аризасига асосан амалга оширилиши мумкин.

Бундай ҳолатларда аризага қуйидаги ҳужжатлардан бири:

онасининг ўлими ҳақидаги гувоҳнома нусхаси;

онаси муомалага лаёқатсиз деб топилганлиги тўғрисидаги суд қарорининг нусхаси;

онанинг оналик ҳуқуқидан маҳрум этилганлиги тўғрисидаги суд қарорининг нусхаси;

онанинг бедарак йўқолган деб топилгани тўғрисидаги суд қарорининг нусхаси илова қилинади.

Агар боланинг отаси суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган бўлса, у ҳолда оталикни белгилаш тўғрисидаги аризани унинг номидан васийлик ва ҳомийлик органининг рухсати билан унинг ҳомийси бериши мумкин.

Ота-онанинг биргаликдаги аризаси бўлмаган тақдирда оталик (агар отаси ёки онаси вояга етмаган бўлса) ота-оналардан бири ёки васийлик ва ҳомийлик органининг даъво аризаси бўйича суд тартибида белгиланиши мумкин.

Боланинг туғилганлиги ҳақидаги далолатнома ёзувига отаси тўғрисидаги маълумотлар суд қарорига асосан киритилади. Бу ҳолда ФҲДЁ органига қонуний кучга кирган суд қарори ва боланинг туғилганлиги ҳақидаги гувоҳномаси тақдим этилади.

Оталикни белгилаш ҳақидаги ариза махсус шаклда бўлиши, унда кўрсатилган барча саволларга аниқ ва тўлиқ жавоб бўлиши лозим. Ариза ФҲДЁ органида имзоланади, ундаги ма’лумотлар аризачининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат билан сольиштириб кўрилади. Ҳар бир ариза унинг тушьган кунида рўйхатга олинади.

10 ёшга тўлган ва ундан катта ёшдаги болага нисбатан оталик унинг розилиги билан белгиланади. Бунда боланинг розилиги ота-онаси томонидан берилган аризада унинг шахсий имзоси билан ифодаланади ва унинг имзоси ФҲДЁ органи ходими томонидан тасдиқланади.

ФҲДЁ органи оталикни белгилаш ҳақидаги ариза асосида туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувига тегишли ўзгартиришлар киритади.

Агар оталикни белгилаш 16 ёшга тўлган шахсга нисбатан амалга оширилса, у ҳолда ота тўғрисидаги маълумотлар ўзгартирилиши лозим. Бола тўғрисидаги маълумотлар фамилия, исм ва ота исмини ўзгартириш тартиби ва қоидалари бўйича киритилади.

Оталик, боланинг отаси бошқа аёл билан қонуний никоҳда турганлигидан қатъи назар, белгиланади. Шу сабабли оталикни белгилашда унинг хотинининг розилиги талаб этилмайди.

Агар боланинг туғилганлиги ҳақидаги далолатнома ёзувига отаси тўғрисидаги маълумотлар никоҳ тузилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ёки оталикни белгилаш ҳақидаги аризага асосан киритилган бўлса, у ҳолда далолатнома ёзувида кўрсатилган ота ҳақидаги маълумотлар суд тартибида бекор қилинмай туриб, бошқа шахс томонидан бу болага нисбатан оталик белгиланиши мумкин эмас.

Агар боланинг туғилганлиги ҳақидаги далолатнома ёзуви йўқолган бўлса, у ҳолда туғилганлик ҳақида далолатнома ёзуви тиклангандан сўнг оталик белгиланиши мумкин.

Агар туғилганликни қайд этиш ва оталикни белгилаш айни бир вақтда амалга оширилса, у ҳолда болага фамилия ота-онанинг келишуви бўйича бир йўла берилади, отаси ҳақидаги маълумотлар берилган аризага биноан ёзилади. Бунда ёлғиз она аризаси талаб қилинмайди.

16 ёшга тўлмаган шахсга оталик белгиланадиган ҳолларда боланинг ота исми отанинг исми бўйича ўзгартирилади (ёзилади).

Агар боланинг туғилганлиги ҳақидаги далолатнома ёзувида илгари кўрсатилган ота исми боланинг отаси деб ёзилган шахс исми билан тўғри келмаса, у ҳолда ФҲДЁ органи оталикни белгилашни рад этишга ва ота-онасидан бу масала бўйича тушунтириш хати талаб қилишга ҳақли эмас.

Агар ота-онанинг никоҳи боланинг туғилганлиги қайд этилгандан кейин қайд этилган бўлса, ушбу никоҳ тузилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувига боланинг отаси ҳақидаги маълумотни ёзиш учун асос бўлолмайди.

Бунда боланинг туғилганлиги ҳақидаги далолатнома ёзувига отаси тўғрисидаги маълумотлар оталикни белгилаш ҳақидаги аризага мувофиқ киритилади.

Оталикни белгилаш ҳақидаги аризага асосан ФҲДЁ органи боланинг туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувига отаси тўғрисидаги маълумотларни шу куниёқ киритади ва туғилганлик ҳақида янги гувоҳнома беради.

Агар туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзуви бошқа ФҲДЁ органида қайд этилган бўлса, у ҳолда оталикни белгилаш ҳақидаги аризани қабул қилган ФҲДЁ органи далолатнома ёзувини қайд қилган ФҲДЁ органига далолатнома ёзувига ўзгартириш киритиш ҳақида электрон ахборот тизими орқали хабарнома юборади.

Дастлабки далолатнома ёзувини қайд қилган ФҲДЁ органи икки иш кунида далолатнома ёзувига зарур ўзгартириш киритиб, далолатнома ёзувини электрон ахборот тизими орқали тасдиқлайди ҳамда оталикни белгилаш ҳақидаги аризани қабул қилган ФҲДЁ органи гербли гувоҳномани чоп этиб беради.

Ўзгартиришлар киритган ФҲДЁ органи томонидан бу ҳақда туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувининг иккинчи нусхасига (далолатнома ёзуви бир нусхада қайд этилган ҳолатлар бундан мустасно) тегишли ўзгартиришларни киритиш учун ҳудудий адлия органининг ФҲДЁ архивига “ФҲДЁнинг ягона электрон архиви” ахборот тизими орқали хабарнома юборади.

Агар боланинг туғилганлиги ҳақидаги далолатнома ёзуви МДҲ давлатларида қайд этилган бўлса, у ҳолда оталикни белгилаш ҳақидаги аризани қабул қилиб олган ФҲДЁ органи уни ёки ушбу масала бўйича суд қарорини (рус тилидаги таржимаси билан), туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома билан бирга туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувини қайд этган ФҲДЁ органига юборади.

16 ёшгача бўлган болага оталикни белгилашда далолатнома ёзувларига ўзгартириш киритиш қоидалари қўлланилиши мумкин, яъни боланинг фақат фамилияси ва ота исми эмас, балки исми ҳам ўзгартирилиши мумкин.

 

Абдуллаев Шерзод,

Сурхондарё вилояти адлия

бошқармаси Бандихон туман адлия

бўлими ФҲДЁ бўлими 1-тоифали инспектори

 

Улашиш:

Бошқалар

29-апрел 2024, 13:31
13 416

«Жаннат оналар оёғи остида» фильми тармоқларда тарқалди. Интернет-қароқчилик учун қандай жавобгарлик бор?

Фильмни тарқатиш қай даражада қонуний? Агар кишилар бир-бирига шахсий хабарлар орқали жўнатишсачи? Фильмни рухсатсиз тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор ва уни кино ижодкорларнинг аризасисиз ҳам қўллаш мумкинми? Hudud24.uz қуйидаги мақола орқали шу саволларга жавоб беради.


25-апрел 2024, 12:32
7 003

Жўраевлар иши: Ботир Қодиров Шерали Жўраевнинг қўшиқларини куйлаши мумкинми? Интеллектуал мулк ҳуқуқини мерос қолдириш бўйича муҳим жиҳатлар

Хонанда Ботир Қодиров оталикни белгилаш юзасидан судга даъво аризаси киритиши ортидан ижтимоий тармоқларда муҳокамалар бошланди. Муҳокамаларнинг бир йўналиши Шерали Жўраевнинг интеллектуал мулкини мерос қилиб олиш йўналишида бўлмоқда. Жумладан, Ботир Қодиров Шерали Жўраевнинг қўшиқларини айтиши мумкинми? Интеллектуал мулк ҳуқуқи мерос бўлиб ўтадими? Агар Шерали Жўраев муаллифлик ҳуқуқи бўйича васиятнома қолдирган бўлса, оталикни белгиланган тақдирда Ботир Қодиров унга даъво қилиши мумкинми? Hudud24.uz ушбу мақолада интеллектуал мулк ҳуқуқини мерос қолдиришдаги муҳим жиҳатлар хусусида сўз юритади.


23-апрел 2024, 12:43
3 585

Жаримага тортиш ҳақидаги қарор кеч берилса, уни тўламаслик мумкинми? Йўл-ҳаракати қоидалари бўйича ишларни кўриб чиқишдаги 7 муҳим жиҳат

Уч ой ўтгандан кейин жарима хабарномаси келиши қонунийми? Ҳайдовчи камерага тушса, жаримани ким тўлайди: машина эгасими ёки уни бошқарган одам? Қачон тезликни оширганлик учун жарима қўлланмайди? Маъмурий баённомани имзоламаслик мумкинми, имзоламаса, нима бўлади? Суд ҳуқуқбузар иштирокисиз унга жарима қўлласа ёки қарор унга кеч берилса, уни тўламаса ҳам бўладими? Умуман, агар қоидабузарга вақтида жазо берилмаса, кейинчалик жазолаш мумкинми?


16-май 2024, 04:11
1 747

Блогер товламачилик қилаётганда ушланди

Агар ҳаётда инсоннинг бўйни меҳнатга ёр бермаса, у бировнинг ҳақига кўз олайтира бошлайди. Яъни осон пул топишга уринади. Оқибатда ўғирлик, талончилик, фирибгарлик ёки товламачилик сингари оғир ва ўта оғир жиноятларга қўл уради.