currencies image

12 720,00 UZS

7,96

usd

currencies image

13 827,91 UZS

46,07

eur

currencies image

140,04 UZS

0,58

ru



АсосийЯнгиликларЎзбекистон давлат ташкилотлари ходимлари Малайзияда малака оширди

Ўзбекистон давлат ташкилотлари ходимлари Малайзияда малака оширди

Ўзбекистон

calendar

05.05.2024

eye

95

Ўзбекистон давлат ташкилотлари ходимлари Малайзияда малака оширди© Фото: Дунё

Ўзбекистон давлат ташкилотлари ходимлари Малайзия техник ҳамкорлик дастури (MTCP) доирасида Куала-Лумпур шаҳрида ташкил этилган махсус ўқув курсини тамомлади, деб хабар қилмоқда «Дунё» агентлиги.

22-30 апрель кунлари бўлиб ўтган ўқувлар Малайзия Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Дипломатия ва ташқи алоқалар институти томонидан илк бор Марказий Осиё давлатлари вакиллари учун ташкил қилинган

Унда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон давлатларидан вакиллар қатнашган.

Ўқув машғулотлари иқтисодий дипломатия, халқаро муносабатлар, икки ва кўп томонлама ҳамкорлик, халқаро музокаралар, инқирозларни бошқариш, ижодий иқтисодиёт каби мавзуларни қамраб олган.

Тадбирлар доирасида Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, "Ўзбекистон – 2030" стратегиясининг мазмун-моҳияти, мамлакатнинг инвестициявий ва туризм салоҳияти бўйича тақдимотлар ўтказилган. Мазкур курс жорий йилдаги республика вакиллари учун Малайзияда ташкил этилган илк ўқув дастуридир. Бугунги кунга қадар MTCP курсларида 816 нафар ўзбекистонлик мутахассислар малака оширган.

Маълумот учун, Малайзия техник ҳамкорлик дастури ривожланаётган ҳамкор мамлакатларда инсон капиталини ривожлантириш мақсадида 1980 йилда ташкил этилган. Дастур Малайзия ТИВ тасарруфида фаолият юритади. Техник кўмак доирасида давлат идоралари ва олий таълим муассасалари вакиллари учун турли йўналишларда ўқув ва малака ошириш курслари ташкил этилади.

Дипломатия ва ташқи алоқалар институти 1991 йилда ташкил топган. Институтнинг асосий вазифаси Малайзия дипломатлари, халқаро ва маҳаллий мутахассислар учун дипломатиянинг турли йўналишлари бўйича малакасини оширишдан иборат.

Улашиш:

Бошқалар

29-апрел 2024, 13:31
13 420

«Жаннат оналар оёғи остида» фильми тармоқларда тарқалди. Интернет-қароқчилик учун қандай жавобгарлик бор?

Фильмни тарқатиш қай даражада қонуний? Агар кишилар бир-бирига шахсий хабарлар орқали жўнатишсачи? Фильмни рухсатсиз тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор ва уни кино ижодкорларнинг аризасисиз ҳам қўллаш мумкинми? Hudud24.uz қуйидаги мақола орқали шу саволларга жавоб беради.


25-апрел 2024, 12:32
7 003

Жўраевлар иши: Ботир Қодиров Шерали Жўраевнинг қўшиқларини куйлаши мумкинми? Интеллектуал мулк ҳуқуқини мерос қолдириш бўйича муҳим жиҳатлар

Хонанда Ботир Қодиров оталикни белгилаш юзасидан судга даъво аризаси киритиши ортидан ижтимоий тармоқларда муҳокамалар бошланди. Муҳокамаларнинг бир йўналиши Шерали Жўраевнинг интеллектуал мулкини мерос қилиб олиш йўналишида бўлмоқда. Жумладан, Ботир Қодиров Шерали Жўраевнинг қўшиқларини айтиши мумкинми? Интеллектуал мулк ҳуқуқи мерос бўлиб ўтадими? Агар Шерали Жўраев муаллифлик ҳуқуқи бўйича васиятнома қолдирган бўлса, оталикни белгиланган тақдирда Ботир Қодиров унга даъво қилиши мумкинми? Hudud24.uz ушбу мақолада интеллектуал мулк ҳуқуқини мерос қолдиришдаги муҳим жиҳатлар хусусида сўз юритади.


23-апрел 2024, 12:43
3 585

Жаримага тортиш ҳақидаги қарор кеч берилса, уни тўламаслик мумкинми? Йўл-ҳаракати қоидалари бўйича ишларни кўриб чиқишдаги 7 муҳим жиҳат

Уч ой ўтгандан кейин жарима хабарномаси келиши қонунийми? Ҳайдовчи камерага тушса, жаримани ким тўлайди: машина эгасими ёки уни бошқарган одам? Қачон тезликни оширганлик учун жарима қўлланмайди? Маъмурий баённомани имзоламаслик мумкинми, имзоламаса, нима бўлади? Суд ҳуқуқбузар иштирокисиз унга жарима қўлласа ёки қарор унга кеч берилса, уни тўламаса ҳам бўладими? Умуман, агар қоидабузарга вақтида жазо берилмаса, кейинчалик жазолаш мумкинми?


16-май 2024, 04:11
1 749

Блогер товламачилик қилаётганда ушланди

Агар ҳаётда инсоннинг бўйни меҳнатга ёр бермаса, у бировнинг ҳақига кўз олайтира бошлайди. Яъни осон пул топишга уринади. Оқибатда ўғирлик, талончилик, фирибгарлик ёки товламачилик сингари оғир ва ўта оғир жиноятларга қўл уради.