Содда талқин
04.05.2024
131
Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчиси Сардор Рустамбоев Тамил Наду штати маъмурий маркази маркази – Ченнай шаҳрига амалий ташрифи доирасида "Др. Rela" кўптармоқли шифохонаси ижрочи директори Иланкумаран Калиамурти билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда “Дунё” ахборот агентлиги.
Ўзаро мулоқот чоғида мамлакатда сўнгги йилларда амалга оширилаётган ўзгаришлар жараёни, жумладан, соғлиқни сақлаш тизимини замонавий талаблар даражасида ислоҳ қилиш, ушбу соҳадаги халқаро алоқаларни ривожлантириш учун яратилаётган ҳақида сўзлаб берилган.
Ҳиндистоннинг “Аакаш” ва “Пратикша” кўптармоқли шифо масканларининг Ўзбекистондаги фаолияти, мамлакат тиббиёт олий таълим муассасаларида 5 минг нафардан кўпроқ ҳинд йигит-қизлари таълим олаётганига эътибор қаратилган.
Иланкумаран Калиамурти Ўзбекистонда ҳаётга татбиқ этилаётган янгиланиш жараёнидан хабардорлигини маълум қилиб, соғлиқни сақлаш соҳасида биргаликда ишлаш истиқболларидан манфаатдорлик билдирган
Учрашувда республикада "Др. Rela" кўптармоқли шифохонаси билан ҳамкорликда қўшма лойиҳаларни йўлга қўйиш масаласи муҳокама қилинган ва шу мақсадда биргаликда амалга ошириладиган чора-тадбирлар режаси бўйича келишувга эришилган.
Улашиш:
Бошқалар
«Жаннат оналар оёғи остида» фильми тармоқларда тарқалди. Интернет-қароқчилик учун қандай жавобгарлик бор?
Фильмни тарқатиш қай даражада қонуний? Агар кишилар бир-бирига шахсий хабарлар орқали жўнатишсачи? Фильмни рухсатсиз тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор ва уни кино ижодкорларнинг аризасисиз ҳам қўллаш мумкинми? Hudud24.uz қуйидаги мақола орқали шу саволларга жавоб беради.
Жўраевлар иши: Ботир Қодиров Шерали Жўраевнинг қўшиқларини куйлаши мумкинми? Интеллектуал мулк ҳуқуқини мерос қолдириш бўйича муҳим жиҳатлар
Хонанда Ботир Қодиров оталикни белгилаш юзасидан судга даъво аризаси киритиши ортидан ижтимоий тармоқларда муҳокамалар бошланди. Муҳокамаларнинг бир йўналиши Шерали Жўраевнинг интеллектуал мулкини мерос қилиб олиш йўналишида бўлмоқда. Жумладан, Ботир Қодиров Шерали Жўраевнинг қўшиқларини айтиши мумкинми? Интеллектуал мулк ҳуқуқи мерос бўлиб ўтадими? Агар Шерали Жўраев муаллифлик ҳуқуқи бўйича васиятнома қолдирган бўлса, оталикни белгиланган тақдирда Ботир Қодиров унга даъво қилиши мумкинми? Hudud24.uz ушбу мақолада интеллектуал мулк ҳуқуқини мерос қолдиришдаги муҳим жиҳатлар хусусида сўз юритади.
Жаримага тортиш ҳақидаги қарор кеч берилса, уни тўламаслик мумкинми? Йўл-ҳаракати қоидалари бўйича ишларни кўриб чиқишдаги 7 муҳим жиҳат
Уч ой ўтгандан кейин жарима хабарномаси келиши қонунийми? Ҳайдовчи камерага тушса, жаримани ким тўлайди: машина эгасими ёки уни бошқарган одам? Қачон тезликни оширганлик учун жарима қўлланмайди? Маъмурий баённомани имзоламаслик мумкинми, имзоламаса, нима бўлади? Суд ҳуқуқбузар иштирокисиз унга жарима қўлласа ёки қарор унга кеч берилса, уни тўламаса ҳам бўладими? Умуман, агар қоидабузарга вақтида жазо берилмаса, кейинчалик жазолаш мумкинми?
Блогер товламачилик қилаётганда ушланди
Агар ҳаётда инсоннинг бўйни меҳнатга ёр бермаса, у бировнинг ҳақига кўз олайтира бошлайди. Яъни осон пул топишга уринади. Оқибатда ўғирлик, талончилик, фирибгарлик ёки товламачилик сингари оғир ва ўта оғир жиноятларга қўл уради.
Ўзбекистонда туғруқни амалга ошириш хизматларига нодавлат тиббиёт ташкилотлари ҳам жалб қилиниши мумкин
Соғлиқни сақлаш вазирлиги “Республика туғруқ мажмуалари фаолиятига замонавий бошқарув усулларини жорий қилиш ҳамда “Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар дастури”ни тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори лойиҳасини муҳокамага қўйди.
Ўзбекистонда рақамли технологиялар жорий этилган тиббиёт муассасалари улуши 70 фоизга етказилади
Ҳудудлар даражасидаги шифохоналар электрон йўлланма тизимига уланади.