currencies image

12 720,00 UZS

7,96

usd

currencies image

13 827,91 UZS

46,07

eur

currencies image

140,04 UZS

0,58

ru



АсосийЯнгиликларЎзбекистонда чиқиндиларни ёқиш электр станцияси қурилади

Ўзбекистонда чиқиндиларни ёқиш электр станцияси қурилади

Ўзбекистон

calendar

04.05.2024

eye

121

Ўзбекистонда чиқиндиларни ёқиш электр станцияси қурилади© Фото: Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ва Хитой Халқ Республикасининг “Чина САМС Энгинеэринг Со., Лтд” компанияси ўртасида Ўзбекистонда чиқиндиларни ёқиш электр станцияси лойиҳаси бўйича ҳамкорлик меморандуми имзоланди, деб хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 2 май куни Экология вазири Азиз Абдуҳакимов ва “Чина САМС Энгинеэринг” компанияси раиси Ван Бо ўртасида учрашув бўлиб ўтган.

Учрашувда Ўзбекистонда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида амалга оширилаётган маъмурий ислоҳотлар, шунингдек, чиқиндиларни бошқариш тизими борасида вазирлик зиммасига юкланган вазифалар ҳақида маълумот берилган.

Таъкидланишича, Ўзбекистондаги чиқиндилар билан боғлиқ ишларни ўрганиш ва ташкил этиш ҳамда республика раҳбариятига тақдим этиш учун заводнинг дастлабки лойиҳасини ишлаб чиқиш мақсадида Хитойдан эксперт гуруҳини юбориш бўйича келишувларга эришилган.

Бундан ташқари, экотуризм соҳасида ҳамкорлик қилиш ва Самарқанд вилоятининг тоғли ҳудудларида янги канат йўлини қуриш имкониятлари кўриб чиқилган.

Улашиш:

Бошқалар

29-апрел 2024, 13:31
13 407

«Жаннат оналар оёғи остида» фильми тармоқларда тарқалди. Интернет-қароқчилик учун қандай жавобгарлик бор?

Фильмни тарқатиш қай даражада қонуний? Агар кишилар бир-бирига шахсий хабарлар орқали жўнатишсачи? Фильмни рухсатсиз тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор ва уни кино ижодкорларнинг аризасисиз ҳам қўллаш мумкинми? Hudud24.uz қуйидаги мақола орқали шу саволларга жавоб беради.


25-апрел 2024, 12:32
7 003

Жўраевлар иши: Ботир Қодиров Шерали Жўраевнинг қўшиқларини куйлаши мумкинми? Интеллектуал мулк ҳуқуқини мерос қолдириш бўйича муҳим жиҳатлар

Хонанда Ботир Қодиров оталикни белгилаш юзасидан судга даъво аризаси киритиши ортидан ижтимоий тармоқларда муҳокамалар бошланди. Муҳокамаларнинг бир йўналиши Шерали Жўраевнинг интеллектуал мулкини мерос қилиб олиш йўналишида бўлмоқда. Жумладан, Ботир Қодиров Шерали Жўраевнинг қўшиқларини айтиши мумкинми? Интеллектуал мулк ҳуқуқи мерос бўлиб ўтадими? Агар Шерали Жўраев муаллифлик ҳуқуқи бўйича васиятнома қолдирган бўлса, оталикни белгиланган тақдирда Ботир Қодиров унга даъво қилиши мумкинми? Hudud24.uz ушбу мақолада интеллектуал мулк ҳуқуқини мерос қолдиришдаги муҳим жиҳатлар хусусида сўз юритади.


23-апрел 2024, 12:43
3 585

Жаримага тортиш ҳақидаги қарор кеч берилса, уни тўламаслик мумкинми? Йўл-ҳаракати қоидалари бўйича ишларни кўриб чиқишдаги 7 муҳим жиҳат

Уч ой ўтгандан кейин жарима хабарномаси келиши қонунийми? Ҳайдовчи камерага тушса, жаримани ким тўлайди: машина эгасими ёки уни бошқарган одам? Қачон тезликни оширганлик учун жарима қўлланмайди? Маъмурий баённомани имзоламаслик мумкинми, имзоламаса, нима бўлади? Суд ҳуқуқбузар иштирокисиз унга жарима қўлласа ёки қарор унга кеч берилса, уни тўламаса ҳам бўладими? Умуман, агар қоидабузарга вақтида жазо берилмаса, кейинчалик жазолаш мумкинми?


16-май 2024, 04:11
1 746

Блогер товламачилик қилаётганда ушланди

Агар ҳаётда инсоннинг бўйни меҳнатга ёр бермаса, у бировнинг ҳақига кўз олайтира бошлайди. Яъни осон пул топишга уринади. Оқибатда ўғирлик, талончилик, фирибгарлик ёки товламачилик сингари оғир ва ўта оғир жиноятларга қўл уради.

Мавзуга доир янгиликлар:


cover image
20-апрел 2024, 13:32
113

Ўзбекистоннинг 5 та ҳудудида чиқинди хизматлари учун ягона тўлов таърифлари оширилди

Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Сирдарё, Сурхондарё вилоятлари ҳамда Қарши шаҳрида қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш, олиб чиқиб кетиш хизматлари учун ягона тўлов тарифлари оширилди.

cover image
29-март 2024, 08:51
144

Эндиликда аҳолидан қайта ишланадиган фойдали чиқинди сотиб олинади

Бунда аҳолига махсус чиқинди пакетлари бепул берилади, аҳоли чиқиндини қайта ишланадиган, қайта ишланмайдиган ва органик тоифага ажратиб, шохобчага олиб боради.

cover image
28-март 2024, 11:57
126

Ўзбекистон бўйлаб «Чиқиндисиз дунё учун!» экоакцияси ўтказилади

Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан 30 март - «World Zero-Waste day» муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ҳамда вилоятларда «Чиқиндисиз дунё учун!» оммавий плоггинг экоакцияси ташкил этилади.

cover image
25-январ 2024, 05:56
192

1 апрелдан чиқиндини йиғиш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун ҚҚС ҳам қўшилади

Ҳозирда нол даражали ставка амал қилиб келмоқда.