currencies image

12 720,00 UZS

7,96

usd

currencies image

13 827,91 UZS

46,07

eur

currencies image

140,04 UZS

0,58

ru



АсосийЯнгиликлар“Шербек” воқеаси билан танилган психолог устидан терговга қадар текширув бошланди

“Шербек” воқеаси билан танилган психолог устидан терговга қадар текширув бошланди

Тармоқда нима гап?

calendar

07.01.2024

eye

349

“Шербек” воқеаси билан танилган психолог устидан терговга қадар текширув бошланди

Ижтимоий тармоқларда “Мен Шербекман, кўрсатинг Шербеклигингизни. Ёринг овозингизни, ёриб ташланг, Шербек”,  деб бир йигитни даволагани акс этган психологнинг бошқа бир дудуқланган болани сўкиниш ва қўрқитиш усулида даволаётгани тасвирланган видеоси тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани муносабат билдирди.

Келтирилишича, ҳолат Болалар омбудсмани томонидан ўрганилмоқда. Ушбу видео тасвирдаги ҳолат якка тартибдаги тадбиркор, педагог бўлиб фаолият юритувчи Ж. Д. томонидан 2023 йилнинг декабрь ойида Жиззах шаҳрида ўтказилган семинар давомида олинган.

Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича Юнусобод тумани Ички ишлар органи фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Текширув ҳаракатлари Юнусобод тумани прокуратураси томонидан назоратга олинган, натижасига кўра қонуний қарор қабул қилиниши юзасидан қўшимча маълумот берилади.

Улашиш:

Бошқалар

29-апрел 2024, 13:31
13 407

«Жаннат оналар оёғи остида» фильми тармоқларда тарқалди. Интернет-қароқчилик учун қандай жавобгарлик бор?

Фильмни тарқатиш қай даражада қонуний? Агар кишилар бир-бирига шахсий хабарлар орқали жўнатишсачи? Фильмни рухсатсиз тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор ва уни кино ижодкорларнинг аризасисиз ҳам қўллаш мумкинми? Hudud24.uz қуйидаги мақола орқали шу саволларга жавоб беради.


25-апрел 2024, 12:32
7 003

Жўраевлар иши: Ботир Қодиров Шерали Жўраевнинг қўшиқларини куйлаши мумкинми? Интеллектуал мулк ҳуқуқини мерос қолдириш бўйича муҳим жиҳатлар

Хонанда Ботир Қодиров оталикни белгилаш юзасидан судга даъво аризаси киритиши ортидан ижтимоий тармоқларда муҳокамалар бошланди. Муҳокамаларнинг бир йўналиши Шерали Жўраевнинг интеллектуал мулкини мерос қилиб олиш йўналишида бўлмоқда. Жумладан, Ботир Қодиров Шерали Жўраевнинг қўшиқларини айтиши мумкинми? Интеллектуал мулк ҳуқуқи мерос бўлиб ўтадими? Агар Шерали Жўраев муаллифлик ҳуқуқи бўйича васиятнома қолдирган бўлса, оталикни белгиланган тақдирда Ботир Қодиров унга даъво қилиши мумкинми? Hudud24.uz ушбу мақолада интеллектуал мулк ҳуқуқини мерос қолдиришдаги муҳим жиҳатлар хусусида сўз юритади.


23-апрел 2024, 12:43
3 585

Жаримага тортиш ҳақидаги қарор кеч берилса, уни тўламаслик мумкинми? Йўл-ҳаракати қоидалари бўйича ишларни кўриб чиқишдаги 7 муҳим жиҳат

Уч ой ўтгандан кейин жарима хабарномаси келиши қонунийми? Ҳайдовчи камерага тушса, жаримани ким тўлайди: машина эгасими ёки уни бошқарган одам? Қачон тезликни оширганлик учун жарима қўлланмайди? Маъмурий баённомани имзоламаслик мумкинми, имзоламаса, нима бўлади? Суд ҳуқуқбузар иштирокисиз унга жарима қўлласа ёки қарор унга кеч берилса, уни тўламаса ҳам бўладими? Умуман, агар қоидабузарга вақтида жазо берилмаса, кейинчалик жазолаш мумкинми?


16-май 2024, 04:11
1 746

Блогер товламачилик қилаётганда ушланди

Агар ҳаётда инсоннинг бўйни меҳнатга ёр бермаса, у бировнинг ҳақига кўз олайтира бошлайди. Яъни осон пул топишга уринади. Оқибатда ўғирлик, талончилик, фирибгарлик ёки товламачилик сингари оғир ва ўта оғир жиноятларга қўл уради.

Мавзуга доир янгиликлар:


cover image
2-март 2024, 11:43
199

Болалар омбудсманига янги ваколатлар берилди

Бола ҳуқуқлари бўйича вакил Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати томонидан 5 йил муддатга сайланади.

cover image
16-январ 2024, 12:58
158

Қашқадарёда талаба қизга ўзи унаштирилган йигит томонидан турмушга чиқишга ундаб, руҳий босим ўтказилаётгани аниқланди. Бу каби ҳаракатлар қандай жавобгарликка асос бўлади?

2006 йилда туғилган қиз ҳолат юзасида Болалар омбудсманига мурожаат қилган. Шундан сўнг, ҳолат тезкор равишда прокуратура ва ички ишлар органлари томонидан ўрганилиб, қизга ҳимоя ордери тақдим этилган.

cover image
29-декабр 2023, 05:04
145

Жиззахда боласини доимий қийнаб келган ота устидан жиноят иши қўзғатилди

Ҳозирда жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

cover image
27-декабр 2023, 05:35
120

Хусусий боғчада қўпол ҳаракатлар қилиб, боланинг қўлини чиқариб юборган тарбиячига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Тиббий экспертиза хулосасига кўра, энага ёрдамчиси болага оғирлик даражаси бўйича ўртача оғирликдаги тан жароҳатлари етказган.