currencies image

12 720,00 UZS

7,96

usd

currencies image

13 827,91 UZS

46,07

eur

currencies image

140,04 UZS

0,58

ru



АсосийЯнгиликларЎзбекистонда янги туғилган чақалоқни парвариш қилиш учун қанча маблағ сарфланади?

Ўзбекистонда янги туғилган чақалоқни парвариш қилиш учун қанча маблағ сарфланади?

Life Style

calendar

01.05.2024

eye

107

Ўзбекистонда янги туғилган чақалоқни парвариш қилиш учун қанча маблағ сарфланади?

Оила қуришни мақсад қилган бўлажак ота-она фарзанди туғилгач, чақалоқ ҳаётининг биринчи йили қанчалик кўп харажат қилишларини эшитиб ҳайратланишди. Anhor.uz  шу харажатларни ҳисоблаб чиқди.

Болага ғамхўрлик қилиш маънавий ва моддий эҳтиёжларни талаб қиладиган улкан масъулиятдир. Ушбу мақоладаги нархлар онлайн-дўконлардаги маълумотларга асосланади ва турли таклифлар, акциялар ва чакана нархларга таъсир қилувчи бошқа омиллар туфайли фарқ қилиши мумкин.

Болалар аравачаси

Аравача чақалоқ ҳаётининг ажралмас қисмидир. Аравачанинг харид қилиниши билан бирга ўлчами ва функционаллигига қараб, бир ёки ундан кўпроқ йил хизмат қилиши мумкин. Уларнинг ўртача нархи бир миллион сўм атрофида.

Болалар учун ванна

Чўмилиш ваннаси чақалоқлар учун хавфсиз, гигиеник томондан қулайликни таъминлайди, шунингдек, чақалоқнинг сув муолажалари учун муҳим ҳисобланади. Пластик ваннанинг ўртача нархи 250 000 сўм.

Гигиена воситалари

Бир ёшгача бўлган болалар гигиена воситаларига, масалан, болалар нам салфеткалари, кукун, болалар учун гел, тери учун махсус ёғлар, шампунь, хўжалик совун киради. Ушбу воситалар учун ҳар ойда 130 000 сўм атрофида сарф-харажат қилинади.

Болалар учун махсус тагликлар

Бир ёшли боланинг онаси Дария Мавлонова биринчи йил болангизга кундалик фойдаланиш учун қулайроқ бўлган пахта матосидан тикилган терлатмайдиган 10 дона таглик сотиб олишни тавсия қилади. Уларнинг ҳар бирининг ўртача нархи 50 минг сўм бошланади.

Тагликлар

Тагликлар чақалоқларнинг доимий фойдаланиши учун зарур бўлган муҳим воситадир. Бола учун кунига тахминан олтита таглик ишлатилади. Ёши ва улғайишига қараб, уларнинг сони ортиб боради. Шундай қилиб, болага ўртача ойига тахминан 180 та, йилига 2160 та таглик керак бўлади.

“Ойига 105 минг сўм тагликлар учун сарфлаймиз. Умуман, биргина таглик учун ойига 420 минг сўм сарфланади, дейди бир ёшли боланинг онаси Варвара Томилова.

Болалар озуқалари

Баъзи чақалоқларни она сутининг ўрнини босувчи маҳсулотлар билан озиқлантиришади. Сабаби уларга кўкрак сути мос келмайди. Ҳар бир бола ўртача 3,5 кг ни ташкил қилса, ҳар ойда 800 граммлик аралашманинг 4-5 дона қутиси ва йилига тахминан 55 қути озуқа керак бўлади. Истеъмол қилиш чақалоқнинг вазнига қараб ҳар ой ортиб боради. Аралашманинг бир қутиси ўртача 200 минг сўмга яқин туради.

Болалар кийим-кечак ва пойабзаллари

Ҳар бир болага худди катталар каби қулай кийим кечак зарур. Anhor.uz фойдаланувчиси 14 ойлик гўдакнинг онаси Анжелина: “Биринчи йили кийим учун уч миллион сўм сарфладик ”, деди. Шундай экан, ота-оналар кийим-кечак учун ойига 250 минг сўмга яқин маблағ сарфлайди.

Тиббий хизматлар

Дариа Мавлонованинг айтишича, Тошкент шаҳридаги бепул хизмат кўрсатадиган педиатр ва мутахассислар барча оилавий поликлиникаларда ҳам мавжуд эмас. Тошкентдаги хусусий клиникалардан бирида педиатрнинг бир маротаба кўригидан ўтиш нархи таҳлилларни ҳисобга олмаганда 50 000 сўмдан 400 000 сўмгача туради. Бундай текширувлар эса ҳар ойда ўтказилиши керак.

Даволаш 

Чақалоқларнинг организми вирусларга қарши курашиш учун етарли иммунитетга эга эмас. Шунинг учун болалар катталарга қараганда тез-тез касал бўлишади. Оддий ЎРВИ янада мураккаб ва хавфли касалликлар каби асоратларни ривожлантирмаслиги учун вирусли касалликни ўз вақтида билиш ва уни даволаш муҳимдир. Ўртача, чақалоқ йилига тўрт марта касал бўлади. 14 ойлик гўдакнинг онаси Ангелина боланинг даволанишига 250 минг сўмга яқин маблағ сарфлаганини, жумладан, педиатр томонидан ёзилган тўрт турдаги дори-дармонларни ҳам санаб ўтди.

Ўйинчоқлар 

Бир ёшгача бўлган болалар учун ўйинчоқларнинг нархи 15 000 сўмдан бошланади. Улар ёрдамида боланинг эшитиш, кўриш ҳиссиётлари уйғонади ва дунёни таний бошлайди.

Барча харажатларни ҳисоблаганда чақалоқ парвариши учун бир йилда ўртача йигирма миллиондан ортиқ маблағ сарфланиши маълум бўлди. Албатта бу ҳисоб китоб молиявий имкониятдан келиб чиқиб янада камроқ ёки кўпроқ бўлиши мумкин.

Мадина ҲАМДАМОВА
таржима қилди

 

Улашиш:

Бошқалар

29-апрел 2024, 13:31
13 426

«Жаннат оналар оёғи остида» фильми тармоқларда тарқалди. Интернет-қароқчилик учун қандай жавобгарлик бор?

Фильмни тарқатиш қай даражада қонуний? Агар кишилар бир-бирига шахсий хабарлар орқали жўнатишсачи? Фильмни рухсатсиз тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор ва уни кино ижодкорларнинг аризасисиз ҳам қўллаш мумкинми? Hudud24.uz қуйидаги мақола орқали шу саволларга жавоб беради.


25-апрел 2024, 12:32
7 007

Жўраевлар иши: Ботир Қодиров Шерали Жўраевнинг қўшиқларини куйлаши мумкинми? Интеллектуал мулк ҳуқуқини мерос қолдириш бўйича муҳим жиҳатлар

Хонанда Ботир Қодиров оталикни белгилаш юзасидан судга даъво аризаси киритиши ортидан ижтимоий тармоқларда муҳокамалар бошланди. Муҳокамаларнинг бир йўналиши Шерали Жўраевнинг интеллектуал мулкини мерос қилиб олиш йўналишида бўлмоқда. Жумладан, Ботир Қодиров Шерали Жўраевнинг қўшиқларини айтиши мумкинми? Интеллектуал мулк ҳуқуқи мерос бўлиб ўтадими? Агар Шерали Жўраев муаллифлик ҳуқуқи бўйича васиятнома қолдирган бўлса, оталикни белгиланган тақдирда Ботир Қодиров унга даъво қилиши мумкинми? Hudud24.uz ушбу мақолада интеллектуал мулк ҳуқуқини мерос қолдиришдаги муҳим жиҳатлар хусусида сўз юритади.


23-апрел 2024, 12:43
3 590

Жаримага тортиш ҳақидаги қарор кеч берилса, уни тўламаслик мумкинми? Йўл-ҳаракати қоидалари бўйича ишларни кўриб чиқишдаги 7 муҳим жиҳат

Уч ой ўтгандан кейин жарима хабарномаси келиши қонунийми? Ҳайдовчи камерага тушса, жаримани ким тўлайди: машина эгасими ёки уни бошқарган одам? Қачон тезликни оширганлик учун жарима қўлланмайди? Маъмурий баённомани имзоламаслик мумкинми, имзоламаса, нима бўлади? Суд ҳуқуқбузар иштирокисиз унга жарима қўлласа ёки қарор унга кеч берилса, уни тўламаса ҳам бўладими? Умуман, агар қоидабузарга вақтида жазо берилмаса, кейинчалик жазолаш мумкинми?


16-май 2024, 04:11
1 751

Блогер товламачилик қилаётганда ушланди

Агар ҳаётда инсоннинг бўйни меҳнатга ёр бермаса, у бировнинг ҳақига кўз олайтира бошлайди. Яъни осон пул топишга уринади. Оқибатда ўғирлик, талончилик, фирибгарлик ёки товламачилик сингари оғир ва ўта оғир жиноятларга қўл уради.