Ўқитувчиларга бошқа туман мактабига бориб дарс берса 50 фоиз, бошқа вилоятга бориб ишласа 100 фоиз устама ҳақ тўланади

0

Президент ўз Мурожаатида мактаблардаги таълим сифати ҳақида алоҳида гапириб ўтди.

Таъкидланишича, келгуси йилда 30 та янги мактаб қурилиши, 320 та мактабни таъмирлаш учун 2 триллион сўм бюджетдан маблағ ажратилади.

«Биз давлат таълим стандарти деб баландпарвоз гапирамиз. Аслида бу давлат таълим стандарти илғор хорижий тажрибаларга мос келмайди. Болага ортиқча юклама юкламайдиган миллий таълим дастури яратиш вақти келди», деди давлатимиз раҳбари.

Президентимизнинг таъкидлашича, ўқитувчиларга бошқа туман мактабига бориб дарс берса 50 фоиз, бошқа вилоятга бориб ишласа 100 фоиз устама ҳақ тўланади.