Ўқувчилар электрон китоблар сотиб олишга кўникишмаган – Фируз Аллаев

0

– Соҳанинг асосий муаммоларидан бири – пандемиягача ва ундан кейин бўлганидек китобларга бўлган талабнинг йўқлигида. Аҳолининг асосий қисми уни ўқишмайди ва сотиб олишмайди, дея эътироф этди Asaxiy.uz интернет-дўкони ва Asaxiy Books лойиҳаси асосчиси ва бошлиғи Фируз Аллаев. – Интернет ва Telegramда китобларнинг ноқонуний тарқатилиши – ўзбекистонлик ноширлар учун жиддий чақирув. Коронавирус авж олиши билан барча китоб дўконлари ёпилди ва бу нашриётлар ҳамда босмахоналарни зарба остига қўйди.

Дўконлар ёпилишига қарамай, бу нашриёт китобларининг интернет савдосига туртки берди.

— Онлайн-савдолар ҳажми ошди, — деди ишбилармон. — Карантин китоб саноати учун жиддий муаммога айланди ва бозор олдинги даражага қачон қайтиши номаълум.

Аллаевнинг фикрича, Ўзбекистонда ноширлик иши ўқиш маданияти савиясининг пастлигига қарамай ўзини оқлайди.

— Маркетингга кўпроқ пул сарфлаш лозим, инсонларни китоб ўқишга ўргатиш керак. Ўқувчилар сони ошиши билан китоб бозори ҳам такомиллашиб бораверади.

Тадбиркорнинг фикрича, бугунги кунда жаҳон ва болалар адабиёти бестселлерлари, бизнес ва психология бўйича китоблар яхши сотилаяпти. Замонавий ўзбек адабиёти ҳам ўз мухлисларига эга: детектив, мелодрама, оилавий ва турмуш муаммоларини кўтарадиган адабиёт, улар орасида катта аудиторияга эга бир қатор муаллифлар ҳам бор.

— Аксарият ўзбекистонликлар ҳали электрон китобларни сотиб олишга кўникишмаган, уларнинг фикрича, бу бепул бўлиши лозим. Бу ерда уларни ноқонуний тарқатаётган Telegram-каналларнинг айби бор, — вазиятга ойдинлик киритди Аллаев. — Биз рақамли китобларни сотишга мўлжалланган Asaxiy Books мобил қурилмасини яратдик ва бугунги кунда фойдаланувчилар сони 40000 тага етди. Бироқ Ўзбекистонда рақамли китоблар бозори ҳали ривожланишга эҳтиёж сезмоқда.