Ўрта бўғин раҳбарлари нега масъулиятни ўз бўйнига олмайди? Ё билими йўқ, ё қатъияти етишмайди, ё коррупцияга берилган – Президент

0

Шавкат Мирзиёев Парламентга Мурожаатномасида вазирликлар фаолиятига тўхталиб ўтди. Президентнинг таъкидлашича, вазирликлар фаолиятида кўп функциялар бир-бирини такрорловчидир. Ташкилотларда ортиқча мажлисбозликлар камайтирилиб, асосий иш билан шуғулланиш кераклиги таъкидланди.

«Ўрта бўғин раҳбарлари бизда муаммо. Уларнинг фаолиятини кўриб чиқиш керак. Ўрта бўғин раҳбарлари нега масъулиятни ўз бўйнига олмайди? Ё билими йўқ, ё қатъияти етишмайди, ё коррупцияга берилган. Баъзи ҳудудларда маълум бир ташкилотларда шундай раҳбар ўринбосарлари, шундай штатлар бор, улар нима қилишини ўзи билмайди. Кўриб чиқиш керак, уларнинг фаолиятини, қисқартириш керак баъзибир штатларни», деди Президент.

«Бош вазир ўринбосари бу савлат тўкиб юриш дегани эмас. Нега улар ҳудудларга бормайди, муаммоларни ўрганмайди. Фақат Президент боргандагина улар ҳам боради», қўшимча қилди давлат раҳбари.

Аввалги мақолаШавкат Мирзиёев: Бундан буён барча давлат харидлари жамоатчилик ва парламент назорати остида бўлади
Кейинги мақолаОхирги икки йилда ҳокимларнинг 2,5 мингга яқин қарори судлар томонидан бекор қилинган