Ўз дафн маросимида йиғлаган чақалоқ

0

Ҳиндистоннинг Ражастан штатида шифокорлар билмасдан вафот этган деб эътироф этган янги туғилган қизча ўзининг дафн маросимида йиғлаб юборган. Бу ҳақда хабар қилган Times of Indiaнинг ёзишича, туғуруқни қабул қилган ҳамшира чақалоқни ўлган деб ҳисоблаб, уни полиэтилин пакетган ўраб, дафн этиш учун онасининг қўлига тутқазади.

Янги туғилган чақалоқни қариндошлари дафн этишга чоғланаётган бир вақтда у кутилмаганда йиғлаб юборади. Бу ҳолатни кўрган қизалоқнинг отаси дарҳол тез ёрдамни чақиради, бироқ шифокорлар бир ярим соатдан кейин кечикиб келишади. Бу вақтга келиб қизчанинг аҳволи ёмонлашади ва  у вафот этади.

Боланинг оиласи касалхона ходимларини масъулиятсизликда айблашди. Бироқ шифокорлар бўлса ўзларининг айблари йўқлигини инкор қилиб, унинг қариндошлари бола ўлими расман қайд этилмасдан жасадни олиб кетишганини даъво қилишмоқда.