Ўзбекистон давлат консерваториясининг Нукус филиали ташкил этилди

0

Ҳукумат қарори (186-сон, 05.04.2021 й.) билан Ўзбекистон давлат консерваториясининг Нукус филиали ташкил этилди.

Филиал Ўзбекистон давлат консерваториясининг юридик шахс мақомига эга бўлган таркибий бўлинмаси ҳисобланади.

Миллий мусиқа санъати соҳасида юқори малакали бакалавр ва магистрларни, шунингдек, ушбу соҳада чуқур тадқиқотлар олиб бориш салоҳиятига эга бўлган илмий ва илмий-педагог кадрларни тайёрлаш Филиалнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

Филиалда ўқув жараёни 2021/2022 ўқув йилидан бошланади.

🔁 Филиалга талабаларни бакалавриат таълим йўналишлари бўйича қабул қилиш кўрсаткичлари ҳар йили белгиланган тартибда тасдиқланадиган ОТМга ўқишга қабул қилиш параметрларидан келиб чиққан ҳолда шакллантирилади.

➡️ Филиалнинг 2021/2022 ўқув йили учун бакалавриат таълим йўналишлари бўйича қабул жараёни ва ижодий имтиҳонлари Ўзбекистон давлат консерваториясида ўтказилади.

Аввалги мақола“Мендан кетгунча, эгасига етгунча” бу қачонгача давом этади?
Кейинги мақолаАдлия вазири Русланбек Давлетов “Таълим ҳомийси” кўкрак нишони билан тақдирланди