Ўзбекистон тарвузлари қайси давлатга қанча экспорт қилинди?

0

Давлат статистика қўмитасининг маълумот беришича, Ўзбекистонда жорий йилнинг 1 июнь ҳолатига кўра, қиймати 121,1 минг AҚШ долларига тенг бўлган 190,5 тонна тарвуз маҳсулоти хорижга экспорт қилинган.

Тарвуз маҳсулотининг экспорти бўйича Қозоғистон 113,5 тонна кўрсаткич билан етакчилик қилмоқда. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 11,2 тоннага кўп демакдир.

Бундан ташқари ўзбек тарвузлари Қирғиз Республикаси, Россия Федерацияси ҳамда Тожикистонга ҳам экспорт қилинмоқда. Жумладан, Россия Федерациясига 38,3 тонна, Қирғиз Республикасига 38,4 тонна ва Тожикистонга 0,3 тонна экспорт қилинган.