15 августдан кейин карантин чоралари юмшатиладими?

АОКА залида бўлиб ўтган матбуот анжуманида Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулло Оқилов мазкур саволларга жавоб қайтарди:

“Олдимизда салкам 2 ҳафта вақтимиз бор. Агар икки ҳафта давомида худди шу динамика қайд этилса, яъни ўтган кунларда касаллик қайд этилиши 700 дан ошган бўлса ва бугун 513 тага тушган бўлсак, кейинги кунларда 500, 450 қайд этилиб, шу рақамлар атрофида касаллик аниқланса, албатта, 15 августдан кейин карантинни юмшатса бўлади. Ва биз ушбу таклиф билан Республика махсус комиссиясига чиқишимиз мумкин”.

Изоҳ қолдиринг:

Илтимос, изоҳингизни ёзинг
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг