Ўзбекистонда 4617 киши коронавирусга қарши эмланди

0

Ўзбекистонда 4617 киши коронавирусга қарши эмланди. Бу ҳақда бугун АОКАда ўтказилган брифингда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ботир Қурбонов маълум қилди.

«Коронавирусга қарши эмлаш жараёнини пухта режалаштириш ва тиббиёт ходимларини махсус “Хавфсиз иммунизация” шартлари бўйича тайёргарликдан ўтказиш бўйича вакцинаторлар рўйхати шакллантирилди. 2021 йилнинг 1 февралидан тиббиёт ходимларини оммавий эмлаш жараёнларига тайёрлаш бўйича билим савияларини оширишга қаратилган тренинг ва семинар машғулотлари ўтказилиши режалаштирилди.

Хитойнинг «Ayhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical” компанияси томонидан ишлаб чиқилган янги коронавирус рекомбинант вакцинасини хавфсизлиги ва COVID-19 инфекциясини олдини олишдаги самарадорлигини аниқлаш мақсадида III фаза клиник тадқиқотлари ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, 5000 нафар кўнгиллилар орасида иммунизация тадбирларини ўтказилиши учун вакцина олиб келинган. Республикага 8 нафар хитойлик мутахассис келган, бугунги кунда Инновацияни ривожлантириш вазирлиги билан ҳамкорликда 3-фаза клиник босқичи ўтказилмоқда.

Кўнгиллиларни тиббий кўрикдан ва скрингдан ўтказиш ишлари 2020 йилнинг 12 декабридан бошланган бўлиб, 2021 йил 27 январига қадар 9583 нафар кўнгилли тиббий кўрик ва суҳбатдан ўтказилди.

2020 йилнинг 12 декабридан 27 январига қадар жами 4617 нафар кўнгиллида вакцинациянинг 3-клиник синов босқичлари амалга оширилди», деди мутахассис.