Ўзбекистонда анъанавий тарзда очилган мактаблар сони 7620 тага етди

0

Халқ таълими вазирлигининг маълум қилишича, 7 сентябрь куни мамлакатимизда 431 та (4,3%) мактаб фаолиятини бошлаган бўлса, 14 сентябрдан 2 560 та (25,6%), 21 сентябрда 4 379 та (43,9%) мактаб фаолиятини тиклади.

28 сентябрь куни фаолиятини тиклаган мактаблар сони 76,3 фоизга етди. Бугун ўз фаолиятини тўлақонли равишда олиб бораётган мактаблар сони 7 620 тани ташкил қилди.

Эслатиб ўтамиз, мактаб фаолияти тикланмаган ўқувчиларнинг таълим олиши «Онлайн-мактаб» лойиҳаси доирасидаги телевизион дарслар орқали таъминланмоқда.