Ўзбекистонда чой импорти 3,3 миллион АҚШ долларига камайди

0

Жорий йилнинг 1 сентябрь ҳолатига Ўзбекистонга 22 та хорижий давлатдан қиймати 26,7 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 20,2 минг тонна чой импорт қилинган. Ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда импорт ҳажми 416,2 тоннага камайган.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ўтган саккиз ой мобайнида Ўзбекистонга чой маҳсулотини энг кўп импорт қилган давлатлар:

Хитой – 16,1 минг тонна
Кения – 1,6 минг тонна
Вьетнам – 920,4 тонна
Эрон – 369,1 тонна
Шри-Ланка – 280,9 тонна
Ҳиндистон – 267,3 тонна
Россия – 173 тонна
БАА – 130 тонна.

Аввалги мақолаБухорода янги масжид очилди
Кейинги мақолаКоронавирусни оддий шамоллаш ёки гриппдан қандай фарқлаш мумкин?