Бугун айни пайтга қадар мамлакатимиз бўйлаб коронавирус ифекциясидан даволанаётган беморлардан 534 нафари соғайди.

Жумладан, беморларнинг 320 нафари Тошкент шаҳрида, 130 нафари Тошкент вилоятида, 35 нафари Андижон вилоятида, 27 нафари Бухоро вилоятида, 13 нафари Наманган вилоятида ҳамда 9 нафари Фарғона вилоятида касалликдан фориғ бўлди.

Шундай қилиб, юртимизда 15 833 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалиб, соғайиш кўрсаткичи 62 фоизни ташкил қилмоқда.

Изоҳ қолдиринг:

Илтимос, изоҳингизни ёзинг
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг