Ўзбекистондаги суд ислоҳотлари Index of Economic Freedom 2021 йилги ҳисоботида эътироф этилди

0

Халқаро инвестор ва тадбиркорлар учун халқаро рейтинг ҳамда индексларнинг аҳамияти муҳимлигидан келиб чиқилса, ҳар бир давлат учун ушбу кўрсаткичларда юқори поғоналарни эгаллаш кун тартибидаги асосий масала ҳисобланади.

Мерос жамғармаси (The Heritage Foundation) томонидан юритиладиган Иқтисодий эркинлик индексининг Суд фаолияти самарадорлиги (Judicial Effectiveness) индикатори бўйича 2021 йилда Ўзбекистон 52 та поғонага юқорилаб, мазкур рейтингда кескин ўсишни қайд этди. Мамлакатимиз 2020 йилда Суд фаолияти самарадорлиги индикаторида 34,2 балл билан 126-ўриндан жой олган бўлса, 2021 йилда ўз балларини 50,8 га етказиб, 74-ўринни эгаллади.

P. S.: Суд фаолияти самарадорлиги индикаторининг баҳолаш методологияси баҳоланаётган мамлакатдаги суд жараёнларининг сифати, судларнинг мустақиллиги, суд қарорларини олишда фаворитлик кўрсаткичларига асосланади.

Суд фаолияти самарадорлиги индикаторидаги ушбу яхшиланиш мамлакатнинг Иқтисодий эркинлик индексидаги умумий ўрни 2020 йилдаги 114-ўриндан (57,2 балл) 2021 йилда 108-ўринга (58,3 балл) кўтарилишига ҳисса қўшди.

Суд соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар мамлакатда ҳуқуқ устуворлигини таъминлаш билан бир қаторда Президентимизнинг 2020 йил 2 июндаги ПФ–6003-сон Фармонида белгиланган Ўзбекистон Республикаси учун устувор бўлган халқаро рейтинг ва индекслар бўйича самарадорликнинг энг муҳим кўрсаткичлари (KPI) га эришилиши орқали мамлакатимизнинг халқаро майдондаги эътирофига хизмат қилади.

Аввалги мақолаАлимент қачонгача ундирилади?
Кейинги мақолаЗамонавий технологиялар суд тизимида очиқлик ва шаффофликни таъминлашга хизмат қилади