Ўзбекистонлик қиличбоз Россиядаги мусобақада олтин медалга эга чиқди

0
Кеча Новосибирск шаҳрида қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича “Мастерский” Бутунроссия турнири бўлиб ўтди. Унда ўзбекистонлик Яна Обвинцева ҳам иштирок этди.
Мусобақа якунларига кўра, ҳамюртимиз барча рақибаларини мағлубиятга учратган ҳолда биринчи ўринни қўлга киритди. Баҳсларда 73 нафар қиличбоз совринли ўринлар учун кураш олиб борди.