“Ўзбекнефтгаз” раиси ўринбосари Улуғбек Ашуровнинг сўзларига кўра, йил охиригача нефтнинг нархи ошиб кетса ҳам, бензиннинг ҳозирги нархларини бир маромда сақлаб туришга ҳаракат қилинади. Бу ҳақда “Ўзбекнефтгаз” раиси ўринбосари kun.uz интернет нашри билан бўлган интервьюда маълум қилган.

Маълум бўлишича, “Ўзбекнефтгаз” апрель охири – май бошида брент маркали нефть нархи 22-25 доллар бўлган пайт 200 минг тоннадан ортиқ хомашё импорт қилган.

Интервьюда “Ўзбекнефтгаз”нинг АИ-80, АИ-91 ва АИ-92 маркали импорт бензинга акцизни 5 фоиздан 20 фоизга оширишни таклиф қилгани, бензин нархи ва сифати каби масалаларда сўз боради.

“АИ-92 бензин бошқа заправкаларда 7200 сўм эди. АИ-85 нинг нархи 8 минг сўмдан ортиқроққа реализация қилинади, ёқилғиси ҳам 8 мингга яқин эди. Лекин биз ҳозир харажатларни қисқартириш, бошқарув самарадорлигини ошириш, логистика харажатларини камайтириш ҳисобига таннарх харажатларини 4 минг сўмгача етказдик. Эртага 4 минг сўм нарх қотиб қолмайди, нархлар бундан ҳам пастга тушишига аминман”, дейди “Ўзбекнефтгаз” раиси ўринбосари Улуғбек Ашуров kun.uz билан суҳбатда.

Интервьюни қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин:

Изоҳ қолдиринг:

Илтимос, изоҳингизни ёзинг
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг