Ўзини ўзи банд қиладиган фуқароларга 5 млн сўм миқдорида нақд пулда кредит берилади

0

АОКАда бўлиб ўтган брифингда Адлия вазирлиги масъул ходими Зафар Раҳмонов ҳафта давомида қабул қилинган ҳуқуқий ҳужжатлар ҳақида маълумот берди:

Президент қарорига кўра, 2021 йил 1 апрелдан:

🔹 аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг кредит олиш учун аризалари Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари ягона электрон платформаси орқали қабул қилинади;

🔹 кредит олишда талабгорларга “Агробанк” АТБ, АТ Халқ банки ва “Микрокредитбанк” АТБлар орасидан бирини ихтиёрий танлаб, барча дастурлар доирасида имтиёзли кредит олиш бўйича мурожаат этиш имконияти яратилди;

🔹 кредит олувчи танлаган маҳсулот етказиб берувчи ташкилот томонидан маҳсулотлар етказиб берилгандан сўнг, кредит маблағлари таъминотчига ажратиб беради;

🔹 ўзини ўзи банд қиладиган фуқароларга айрим турдаги фаолиятни амалга ошириш (касаначилик, ҳунармандчилик, иссиқхона қуриш ва шу кабилар учун зарурий хомашё, эҳтиёт қисм ҳамда қурилиш молларини сотиб олиш) мақсадида 5 млн сўмгача миқдорида кредит маблағлари нақд пулда берилиши мумкин;

🔹 “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ва “Темир дафтар”га киритилган фуқароларга ажратилган кредитларнинг мақсадли ишлатилишини мониторинг қилиш масъулияти тижорат банклари билан бирга мос равишда туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари, Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлимлари ҳамда сектор раҳбарлари, шунингдек, маҳалла фуқаролар йиғини раислари зиммасига юклатилди.

Аввалги мақолаТошкентда банкоматни ўмарганларга суд ҳукми ўқилди  
Кейинги мақолаДавлат тилининг хўжалик бошқаруви ва жамоат жойларида қўлланилиши