ЎзПФЛ мавсумнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодларни маълум қилди

0

ЎзПФЛ мавсум мобайнида ойнинг энг яхши футболчиси, мураббийи ва голини аниқлаб келди. Йил якунида эса, анъанага кўра турли номинацияларда энг яхшиларни аниқлайди.

Профессионал-лига ташкилотчилари ортда қолган мавсум якунида бир нечта номинациялар бўйича энг яхшиларни аниқлаш тизимига бироз ўзгартириш киритди. Олдинги мавсумларда йил лауреатларини аниқлашда уларнинг ойма-ой тўплаган очколари йиғиндиси ҳисобга олинар эди. Бу йил энг яхшиларни аниқлаш учун якунда ҳам Соса Сола Суперлигаси клублари бош мураббийлари ва сардорлари ҳамда мухлислар овоз беради. Бунда мавсум давомида ой ғолиблари сифатида энг кўп очко тўплаган уч нафар мураббий ва футболчига ЎзПФЛ номзодлари қўшилган ҳолда – жами 4 нафар номзод иштирок этади.

Соса Сола Суперлигасида йилнинг энг яхши футболчисига номзодлар:

1. Бобир Абдиҳолиқов

2. Мурод Холмуҳаммедов

3. Игор Сергеев

4. Жалолиддин Машарипов