Қасамёдини бузган суд раиси вазифасидан озод этилди

0

Судьялар олий кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Бир нафар судья (жиноят ишлари бўйича туман суд раиси) судьялик қасамёдини бузгани туфайли вазифасидан озод этилди.

Йиғилишда 29 нафар судьяни интизомий жавобгарликка тортиш масаласи ҳам кўриб чиқилиб, фаолиятида камчиликларга йўл қўйган 25 нафарини интизомий жавобгарликка тортишга розилик берилди, тўрт нафарига нисбатан рад этилди.

Судьялар олий кенгаши қарорига асосан:

Аброрбек Азимович Каримов – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига;

Баходиржон Бахтиёрович Эргашев – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Қашқадарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Шаҳрисабз туманлараро судининг раиси лавозимига;

Камолиддин Равшанович Муродов – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Сурхондарё вилояти жиноят ишлари бўйича Денов туман судининг раиси лавозимига;

Қобулжон Ғуломжон ўғли Абдуллаев – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судининг судьяси лавозимига тайинланди.

Аввалги мақолаЕр солиғи қанча?
Кейинги мақолаТурмуш ўртоғим ва мен ишламаймиз. Моддий ёрдам сўрасак, беришадими?