Қатар футбол бўйича 2027 йилги Осиё Кубогини ўтказиш учун расмий буюртма берди

0

Осиё футбол конфедерацияси (AFC) Қатарнинг 2027 йилда AFC Осиё Кубогини ўтказиш учун расмий буюртмасини олди.

Қатар футбол ассоциацияси расмий буюртмасини мамлакатнинг Малайзиядаги элчиси Фахд бин Муҳаммад орқали тақдим этди.

AFC Осиё Кубогининг амалдаги чемпиони бўлган Қатар учинчи марта Осиё Кубогини ўтказишга даъвогар Осиёдаги биринчи мамлакатдир. Аввал ушбу мамлакатда 1988 ва 2011йилларда AFC Осиё Кубоги мусобақалари ўтказилган эди.

2027 йилги Осиё футбол конфедерацияси Кубогини ўтказиш учун, шунингдек Ҳиндистон, Эрон, Саудия Арабистони ва Ўзбекистон даъвогарлик қилмоқда.

2019 йилда Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб ўтган AFC Осиё Кубоги қитъада футболни ривожлантиришда жиддий силжишларга туртки бўлди. Ўшанда қитъа кубоги учун 24 та миллий терма жамоа футболчилари ғолиблик учун кураш олиб борган.

Изоҳ қолдиринг:

Илтимос, изоҳингизни ёзинг
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг