Қайси дори воситаларини реклама қилиш тақиқланади?

80

Дори воситалари рекламасида қуйидагилар бўлиши шарт:

* дори воситасининг тўлиқ номи (шу жумладан халқаро фармакологик номи) ва ишлаб чиқарувчисининг номи;

* дори воситасидан фойдаланиш ёки уни қўллаш ҳақидаги ахборот.

Қуйидагиларни реклама қилиш тақиқланади:

* фақат шифокорнинг кўрсатмаси (рецепти) бўйича бериладиган дори воситалари;

* таркибида гиёҳвандлик воситалари ва (ёки) психотроп моддалари бўлган дори воситалари;

* Ўзбекистонда тиббиётда қўлланишга рухсат берилмаган дори воситалари.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг рухсатисиз вояга етмаганлар учун мўлжалланган дори воситаларини реклама қилишга йўл қўйилмайди.

Изоҳ қолдиринг:

Илтимос, изоҳингизни ёзинг
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг