Қибрайда ҳокимликдан компенсация пуллари ундирилди

0

Тошкент вилояти адлия бошқармаси “BEST COWS INVEST” МЧЖ манфаатида Чирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда Қибрай туман хокимининг 2014 йилдаги 379-сонли қарорига асосан “Янгиобод қишлоқ фуқаролар йиғини худудидаги “BEST COWS INVEST” МЧЖга тегишли чорва фермаси ҳудудида қўшимча хизмат хоналари, бостирма ва силос ҳовузлари қурилишга рухсат берилганлиги, шунингдек, 2016 йил 01 февралда “BEST COWS INVEST” МЧЖ томонидан қўшимча қурилган хизмат хоналари, бостирма ва силос ҳовузлари фойдаланишга топшириш ва мулкга эгалик қилиш хуқуқини эътироф этиш тўғрисида туман ҳокимининг 145-сонли қарори қабул қилинганлиги ва жамиятнинг кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқи 2018 йил 26 февраль куни TOO 264101-серия рақамли гувоҳномага асосан давлат рўйхатидан ўтказилганлиги, аммо 2018 йил 29 декабрь куни Қибрай туман ҳокимининг “Қибрай тумани, Янгиобод Қ.Ф.Й, Тўқай тепа” МФЙ ҳудудида жойлашган “BEST COWS INVEST” МЧЖга тегишли нотурар жой бино иншоотларни бузиш тўғрисида”га 3558-сонли қарори билан қабул қилиниб, ушбу қарорга биноан жамиятга тегишли бино иншоотлар бузилганлиги, 3558-сонли қарорнинг 2-бандига мулк ва ер эгасининг ҳуқуқи  Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 29 майдаги 97-сонли қарорига асосан тикланиши белгиланганлиги, шунга кўра “BEST COWS INVEST” МЧЖга тегишли бузилган бино иншоотлар баҳолатилганлиги ва объектнинг баҳоси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази томонидан 2018 йил 05 ноябрдаги 11754/16-сонли қайта нархлаш баённомаси орқали 4 566 217 844 сўмга баҳоланганлиги, бироқ туман ҳокимлиги томонидан 2 740 000 000 сўм тўлаб берилиб, қолган сумма бугунги кунга қадар тўлаб берилмаганлиги ва шу боис ушбу даъво ариза билан судга мурожаат қилинганлиги баён қилиб, жавобгар Қибрай туман ҳокимлиги ҳисобидан 1 826 217 844 сўм компенсация ундириб беришни ва суд харажатларини Қибрай туман ҳокимлиги зиммасига юклашни сўраган.

Мажбурий ижро бюроси Қибрай туман бўлими иш юритувида бўлган Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2020 йилдаги 4-1102-1901/1704-сонли ижро варақасига асосан қарздор Қибрай туман ҳокимлигидан ундирувчи “BEST COWS INVEST” МЧЖ фойдасига жами 1 826 217 844 сум компенсация ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига 2020 йил 22 декабрь куни келиб тушган.
Шунингдек, мазкур ижро ҳужжати Ўзбекитон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддасига асосан ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, қарор нусхаси тарафларга юборилган.

Бундан ташқари, қарздор Қибрай туман ҳокимлигининг барча ҳисоб рақамларига ва автотранспорт воситаларига ҳамда кўчмас мулкларига Қонуннинг 21,86-моддаларига асосан банд солинган.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздор Қибрай туман ҳокимлигидан 326 000 000 сум компенсация пуллари ундирилиб, ундирувчи “BEST COWS INVEST” МЧЖнинг ҳисоб рақамига ўтказиб берилиши таъминланди.

Аввалги мақолаЖиззах Педагогика институтидан тадбиркор фойдасига 221 миллиондан ортиқ қарздорлик ундирилди
Кейинги мақолаТадбиркор тегирмони электр тармоғига уланмаганидан норози бўлди