МультимедиаВидеоҚирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков мамлакатда содир бўлётган тартибсизликлар юзасидан баёнот берди (+видео)

Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков мамлакатда содир бўлётган тартибсизликлар юзасидан баёнот берди (+видео)

Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков мамлакатда содир бўлган тартибсизликлар ҳақида видеобаёнот берди.

“Азиз ватандошлар!

Кеча баъзи сиёсий кучлар давлат ҳокимиятини ноқонуний равишда эгаллаб олишга уринишди.

Сайлов натижаларини баҳона қилиб, улар жамоат тартибини буздилар.

Улар шаҳар аҳолисининг тинч ҳаётига раҳна солишди.

Улар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларига бўйсунмадилар, шифокорларни калтакладилар ва биноларга зарар етказдилар.

Мен ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига битта фуқаронинг ҳаётига хавф туғдирмаслик учун ўт очмаслик ёки қон тўкмаслик ҳақида буйруқ бердим.

Ҳозирча вазиятнинг кескинлашувига йўл қўймаслик учун барча чораларни кўрдик.

Давлатдаги тинчлик, жамият барқарорлиги ҳар қандай депутатлик мандатидан ҳам қадрлидир.

Мен Марказий сайлов комиссиясига қонун бузилишларини синчковлик билан текширишни ва агар керак бўлса, сайлов натижаларини бекор қилишни таклиф қилдим.

Мен сиёсий партиялар раҳбарларини ўз тарафдорларини тинчлантиришга ва уларни ўзларини жамланган жойларидан узоқлаштиришга чақираман. Мен барча юртдошларимни тинчликни сақлашга ва провокацион кучларнинг чақириқларига берилмасликка чақираман. Мамлакатимиз тинчлиги ва жамиятимиз хавфсизлиги энг муҳим нарсадир. Мен барча кучларни мамлакат тақдирини сиёсий амбициялардан устун қўйишга ва ҳуқуқий майдонга қайтишга чақираман”.

Алоқадор мақолалар

Сўнгги янгиликлар

spot_img