Қирғизистонда янги Конституция лойиҳаси кўриб чиқилмоқда. Депутатлар сони қисқартирилиши мумкин

0

Қирғизистон Республикаси Жогорку Кенеши янги Конституция лойиҳасини кўриб чиқишни бошлади, деб хабар бермоқда “Кабар агентлиги”.

Маълум бўлишича, аввалроқ бир гуруҳ депутатлар янги Конституция ишлаб чиқишни таклиф қилишган. Ҳуқуқшунослар, олимлар, бошқа соҳа вакиллари ва жамоатчиликдан иборат бўлган конституциявий кенгаш жамоатчилик муҳокамаси учун ташкил этилди.

Конституциявий кенгаш аъзолари икки ойдан кўпроқ вақт давомида янги лойиҳани кўриб чиқдилар ва уни Жогорку Кенешга юбордилар. Янги конституция лойиҳасининг аввалгисидан асосий фарқи – мамлакатни президентлик бошқарув моделига ўтказиш таклифидир. Шунингдек, депутатлар сонини 120 тадан 90 тага қисқартириш таклиф қилинмоқда.