Қон босими кўтарилганда қандай биринчи ёрдам кўрсатилади?

0

Ҳозирги кунда ҳаммадан уйдан чиқмай ўтириш сўраляпти. Вазиятдан келиб чиқиб, қон босими ошганда сизларга уй шароитида қўллаш мумкин бўлган оддий «тез ёрдам» тавсияларни бермоқчимиз.

1. Қон босимини махсус мослама ёрдамида ўлчаб кўринг.
2. Агар қон босимингиз ошган бўлса, ялпиз ва кийик ўтидан чой дамлаб, илиқ ҳолида ичинг.
3. Олма сиркасига салфеткани намланг ва оёқ бармоқларининг остига 7–10 дақиқа қўйиб туринг. Қон босими туша бошлагач олиб ташланг.
4. Агар аҳволингиз кўрилган чораларга қарамай, ўзгармаса, у ҳолда «Тез ёрдам»га мурожаат қилинг.