Қозоғистонда Мажилис ва маслихатлар депутатлари сайловлари бўлиб ўтмоқда

0

Қозоғистоннинг 9 вилояти ва республика аҳамиятига эга Нур-Султон, Алмати ва Чимкент шаҳарларида Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажилиси ва маслихатлар депутатлари сайловлари бўлиб ўтмоқда.

Сайловда Қозоғистонда рўйхатдан ўтган 5 та сиёсий партия – “Ауыл” халқ демократик ватанпарварлик партияси, “Nur Otan” партияси, “ADAL” сиёсий партияси, Қозоғистоннинг “Ақ жол” демократик партияси, “Қозоғистон Халқ партияси” томонида номзод қилиб кўрсатилган депутатлар учун овоз берилади.

Маълум бўлишича, 5 та партиядан 312 номзод, шу жумладан: “Ауыл” халқ демократик ватанпарварлик партиясидан – 19; “Nur Otan” партиясидан – 126; “ADAL” сиёсий партиясидан – 16; Қозоғистоннинг “Ақ жол” демократик партиясидан – 38 ва “Қозоғистон Халқ партиясидан” – 113 киши бор.

Шунингдек, Маҳаллий маслихатликка 832 номзод, шу жумладан, “Ауыл” халқ демократик ватанпарварлик партиясидан – 158, “Nur Otan” партиясидан – 216, “ADAL” сиёсий партиясидан – 215, Қозоғистоннинг “Ақ жол” демократик партиясидан – 174 ва “Қозоғистон Халқ партияси”дан 69 киши партия рўйхатдан ўтказилган.