Қурилиши битмаган уйни сотиш мумкинми?

0

— Менинг 8 сотих ерим бор Уни 4 сотихини сотмоқчиман, бир томонида уйим битган, унда ўзим яшайман, иккинчи томонида шлакоблокдан иккита хона кўтардим ва томини ёпдим, ҳозир 60 фоизи битган. Шу қурилиши битмаган уйни кадастр ҳужжати қилиб сота оламанми?

— Қурилиши битмаган иморатга мулк ҳуқуқи, уни давлат рўйхатидан ўтказилганида вужудга келади. Бунинг учун давлат хизматлари марказига ер ажратиш тўғрисида қарор ва иморатнинг 60 фоизга битгани ҳақида маьлумотномани тақдим қилинг. Сизга бу қурилишни давлат рўйхатидан ўтказиб беришади ва бу тўғрида кўчирма беришади. Шунда олди-сотди қилишингиз мумкин.

Саволга Зангиота шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Лола Самарходжаева жавоб берди.

Аввалги мақолаАёлларга нисбатан жиноий жазоларни қўллашда қандай чекловлар бор?
Кейинги мақолаТуғилганлик ҳақидаги гувоҳнома бўлмаса бола мактабга бора олмайди