Ҳаммага берилган мукофот пули юридик хизмат ходимига берилмаган

0

Хоразм вилоят адлия бошқармаси томонидан Урганч тумани “Қоромон” қишлоғида яшовчи фуқаро С.Машариповнинг Хоразм минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати давлат унитар корхонаси мукофот пулларини олишда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати кўриб чиқилди.

Аниқланишича, 2020 йил 25 ноябрь куни корхона ходимларини мукофот пуллари берилган.

Бироқ корхонанинг юридик бўлим бошлиғи лавозимида ишлаган С.Машариповга 2020 йил август, сентябрь ва октябрь ойлари учун мукофот пуллари берилмаган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 ноябрдаги 924-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси фаолиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисида”ги Низомда  қўмита, бошқармалар ва таркибий корхоналар ходимларига иш кўрсаткичларининг бажарилишига қараб лавозим ойлик маошининг рағбатлантириш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда ҳар ой якуни бўйича 100 фоизгача ва йил якуни бўйича икки баробари миқдорида мукофотлар берилиши кўрсатилган.

Аниқланган қонун ҳужжатлари бузилиши ҳолатларини бартараф қилиш, унга йўл қўйган ва содир этилишига сабабчи бўлган ходимларнинг интизомий жавобгарлик масаласини кўриб чиқиш юзасидан тақдимнома киритилиб, айбдор ходимларнинг интизомий жавобгарлик масаласи ҳал этилда ҳамда ходимга асоссиз тўланмаган 4.451.000 сўмлик мукофот пуллари тўлиқ тўлаб берилиши таъминланди.

 

Шавкат Жуманиёзов,

Ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизматлар

фаолиятини мувофиқлаштириш

бўлими етакчи маслаҳатчиси