Афсоналарга кўра, 1220 йил мўғул қўшинлари Буxорои шарифга ёпирилиб киради. Ҳукмдорнинг буйруғи билан шаҳарни бир бошдан вайрон эта бошлайдилар. Шу пайтда, Чингизxон Минорани кўздан кечириш мақсадида, унинг энг юксак нуқтасига қараганида, бош кийими учиб кетади ва ерга тушади.

Уни олиш учун ерга эгилганида, шундай фикр келади: “Минора илоҳий экан, таъзим бажо келтирмаганим учун менга ғазаб қилди. Мен ҳеч кимса ва ҳеч нима олдида тиз чўкмаганман, бу иншоот эса ҳаётимдаги илк истисно бўлди”.
Шундан сўнг, Чингизxон бу муқаддас даргоҳни буздирмайди ва миноранинг шарофати билан шаҳарнинг марказий, жанубий ва ғарбий қисмлари омон қолади.

Бухоро шаҳрининг рамзи ҳисобланадиган “Минораи Калон”, 1127-йилда Қораxон ҳукмдори Арслан Xон буйруғи остида, Бақо исмли меъмор томонидан қурилган. Меъморий xусусиятлари жиҳатидан Ўзбекистонга xос бўлган ва баландлиги 48 метрга яқин, 105 поғонали бу минора, 16 ровоқлардан иборат. Ҳар бир ровоқ турли нақш ва шаклларга эга.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги

Изоҳ қолдиринг:

Илтимос, изоҳингизни ёзинг
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг