АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Наргиза Нуруллаева коронавирус инфекцияси бўйича муҳим саволлар юзасидан жавоб қайтарди.

Нимага бир хил COVID-19 билан касалланган беморларда ҳид ва таъмни сезиш йўқолади. Айрим беморларда йўқолмайди. Бу коронавирус инфекциясими ёки бошқа инфекция белгиларими?

Олимлар томонидан ҳид ва таъмни йўқолиши бу тўлақонли COVID-19 касаллигининг классик симптомлари ҳисобланади, фақат улар ҳамма беморларда ҳам намоён бўлмайди.

Бу кузатиладиган симптомлар COVID-19 енгил шаклида ўтиши эҳтимоли юқорилигини билдиради. Лекин шифокорга вақтида мурожаат қилиш тавсия этилади.

Изоҳ қолдиринг:

Илтимос, изоҳингизни ёзинг
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг