Ҳудудларнинг ҳуқуқ устуворлиги рейтинги 7 та кўрсаткич бўйича баҳоланади

0

Ҳудудларнинг ҳуқуқ устуворлиги рейтинги 7 та кўрсаткич бўйича баҳоланади.

Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, ҳудудларнинг ҳуқуқ устуворлиги рейтинги тегишли соҳалар бўйича аниқланган қонунбузилиш ҳолатларининг статистикаси ҳамда респондент-аҳоли ва респондент-экспертлар ўртасида ўтказилган сўров натижаларига кўра аниқланади.

Ҳудудларнинг ҳуқуқ устуворлиги рейтинги қуйидаги кўрсаткичлар бўйича баҳоланади:

  • қонун ҳужжатларига риоя қилиниши;
  • фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг таъминланганлиги;
  • одил судлов ва суд қарорларининг ижро этилиши;
  • ҳуқуқ-тартибот ўрнатилганлиги ва хавфсизлик таъминланганлиги;
  • маҳаллий ижро органлари фаолиятининг самарали назорат қилиниши;
  • коррупцияга қарши курашишнинг самарадорлиги;
  • ҳокимият институтларининг шаффофлиги.