Ҳужжат сохта эканлигини қандай исботлаш мумкин?

0

— Онам ва дадам оламдан ўтган. Дадам тирик пайтида онам билан никоҳ давомида олинган уйни иккинчи хотинидан туғилган қизига ҳадя қилиб кетган. Ўгай онам уй ҳужжатини сохталаштириб, онам билан дадам уй олган йилдаги ҳужжатни йўқ қилиб юборган ва янгидан кадастр қилдирган. Шу уйнинг ҳужжатини экспертиза қилдиришда қаерга мурожат қилишим керак?

— Ҳудудингиздаги ер-мулк кадастр бўлимига мурожаат қилиб, архивдан уй-жойга тааллуқли олди-сотди шартномаларидан нусха олинг. Агар ҳақиқатан ҳам уй-жой ота-онангизнинг никоҳи даврида олинганлиги тасдиқланса, онангизнинг вафотидан кейин уй-жойнинг онангизга тегишли қисмига меросхўр сифатида ҳадя шартномасини бекор қилиш, меросхўр деб топиш, мерос улушини белгилаш ва эгалик ҳуқуқини бериш тўғрисида судга даъво аризаси киритишингиз мумкин.

Саволга Тошкент шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус стажери Отабек Давронов жавоб берди.

Аввалги мақолаФуқароларга иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғда пенсия қандай тайинланади?
Кейинги мақолаУй-жой учун субсидияга ариза қабул қилиш тўхтатилдими?