1 мартдан тадбиркорларга йўл ҳаракати бузилганини қайд этувчи фото-видео техник воситалар ўрнатиш ҳуқуқи берилади

0

1 мартдан тадбиркорларга йўл ҳаракати бузилганини қайд этувчи фото-видео техник воситалар ўрнатиш ҳуқуқи берилади.

Бу ҳақда АОКАдаги матбуот анжуманида ЙҲХББ бошлиғи ўринбосари Эрали Бозоров маълумот берди.

Таъкидланишича, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 2021 йил 1 мартдан бошлаб, тадбиркорлик субъектларига автомобил йўлларида йўл ҳаракати бузилганини қайд этувчи махсус автоматлаштирилган фото ва видео дастурий техник воситалар ўрнатиш ҳуқуқи берилмоқда.