Қашқадарёда 10 нафар кадастр ходими ишдан олинди

0

Қашқадарё вилоят ҳокимлиги Ахборот хизматининг хабар беришича, яқинда вилоятдаги кадастр идораларидан бир қанча ходимлар ишдан бўшатилган.

Ўзбекистон Республикаси ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси Абдушукур Абдуллаев Қашқадарё вилоятида бўлиб, вилоят ер ресурслари ва давлат кадастри раҳбар ҳамда ходимлари иштирокида йиғилиш ўтказди.

Йиғилишда қўмита раиси ўз ишига масъулиятсизлик билан ёндашиб, қишлоқ ҳўжалиги ерларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳолатларига ҳеч бир муносабат билдирмаганлиги ва ўз ишига совуққонлик билан қарагани, ер тузиш ва ер майдонларини муҳофаза этиш тадбирларини амалга оширмаганлиги учун 10 нафар раҳбар ва ходимларни эгаллаб турган вазифасидан озод этди.

Шу билан бирга қўмита раиси ҳозирги кунда эскича иш услубидан воз кечиш зарурлиги, бу ёндашувда ишлаш бугунги давр талабига тўғри келмаслигини таъкидлаб, ўз ишига масъулиятсизлик билан ёндашаётган ҳодимларга нисбатан лавозимидан озод этишгача бўлган кескин чораларни қўллаш кераклиги ва бундайларнинг ўрнини Она-еримизга садоқати бўлган шижоатли, билим ва салоҳиятли ёшларни билан тўлдириш бўйича кўрсатма берди.

Кадастр тизимида кадрларга бўлган талаб янада кучайтирилди.

Изоҳ қолдиринг:

Илтимос, изоҳингизни ёзинг
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг