11 нафар ходим. 11 та ариза. 111 миллион сўм. Бу нимадан дарак?

0

Отинкўл туман адлия бўлимида фуқароларнинг қабули ташкил этилди.

Унда “Олтинкўл Агросервис машина-трактор парклари”да ишловчи 11 нафар ишчи ходим ойлик иш ҳақларини ўз вақтида ололмаётганидан норози бўлиб ариза беришди. Ўрганиш давомида ҳақиқатан ҳам ташкилот томонидан 11 нафар ходимга 2019 йил давомида жами 111 398 000 сўм иш ҳақи тўланмаганлиги аниқланди.

Шу сабаб ишчи ходимларнинг манфаатларини кўзлаган ҳолда ҳақдорлигини ташкилотдан ундириш ҳақида фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судига 11 та ариза киритилди. Барча ариза муаллифларининг мурожаатлари қаноатлантирилди.