“Ўзгидромет” маркази огоҳлантиришича, 2020 йил 12-13 ноябрь Қамчиқ довонида кучли қор ёғади. Қуюқ туман тушиб, кўринувчанлик 50-100 метргача пасайиши, шамол тезлиги сониясига 18-22 метргача кучайиши мумкин.
А-373 “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлининг довондан ўтган қисмида қор уюмлари пайдо бўлиб, музлаши мумкин. Шунинг учун шу кунларда водий тарафга отланмай турганингиз маъқул.